Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамирова Дилноза Ширинбоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек реклама матнларининг социолингвистик хусусиятлари”, 10.00.01-Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil940.
Илмий раҳбар: Пардаев Азамат Бахронович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий оппонентлар: Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Темиров Шерали Абдихалилович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади реклама матнларининг этносоциолингвистик табиатини ва коммуникатив жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотинг илмий янгилиги:
ўзбек тилидаги реклама матнларининг ижтимоий, иқтисодий, маданий, савдо ва тадбиркорлик жараёнида сўзловчи – матн – тингловчидан иборат учлик асосида танланган сўзларнинг услубий чегараланганлиги, чақириқларнинг аҳамияти, реклама матнлари орқали ахборот етказишнинг вербал (сўз, лисоний воситалар) ва новербал (имо-ишора, ҳар-хил белги, нишона, рамз, символ) воситаларининг этносоциопрагматик хусусиятлари очиб берилган; 
реклама матнидаги адресант ва адресат муносабатининг лисоний ва нолисоний хусусиятлари ҳамда когнитив-семантик жиҳати прагматик мазмунни аниқлаштирувчи нутқий таъсир этиш воситаларидан бўлган феълларни очиб беришда буйруқ, илтимос, ваъда, огоҳлантириш, миннатдорлик каби мазмуний шакллар локутив, иллокутив ва перлокутив нутқий акт тамойиллари асосида муваффақиятли бажарилиши аниқланган; 
реклама матнларида шахс омили масаласи, яъни уни идрок этувчи  шахс-тингловчи ёки ўқувчи омили асосида реклама матнларининг лингвистик ва экстралингвистик воситалар билан уйғунлашган замонавий реклама дискурсида мақсадга йўналтирилган тил бирликлари орқали сегмент ва парцелляцив қурулмаларнинг дискурсив-прагматик хусусиятлари далилланган;
реклама матнларини ихтисослашган коммуникатив функциялар, тил бирликларидан мақсадли фойдаланишда миллий менталитет ва ижтимоий ҳаётга кўпроқ эътибор бериш, ёш авлод тарбияси ва уларнинг саводли бўлишида рекламанинг таъсири масаласи, миллий-маданий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яратиш зарурияти асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилидаги реклама матнларининг социолингвистик хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рекламанинг дастлабки кўринишларида мифологик образлардан фойдаланган ҳолда суратлар ёрдамида коммуникатив алоқага кириш хусусиятлари назарий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф ва тавсияларидан 2012-2016 йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 рақамли фундаментал лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 29 июлдаги 17.01/167-сон маълумотномаси). Натижада, реклама тилини сўз санъатининг бадиий намунаси сифатида ҳам эътироф этиш лозимлиги таъкидланган ўринлар мифологик образларнинг тараққиёти масаласига ойдинлик киритишга хизмат қилган; 
реклама тилининг умумхалқ тилида мавжуд бўлган луғавий воситаларни ўзида акс эттириб, тил воситаларининг ижтимоий маъно ифодаловчи кўламини кўрсатувчи, унинг дастлабки ва ривожлантирувчи йўлларини белгилаб берувчи манба эканлигига доир таклиф ва тавсияларидан 2017-2020 йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги ФА-Ф1-ОО5 рақамли фундаментал лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 29 июлдаги 17.01/167-сон маълумотномаси). Натижада, реклама матнларида учрайдиган фольклоршунослик намуналаридан бўлган мақол ва топишмоқ кўринишидаги рекламаларнинг халқ орасида оммалашишининг сабаблари кўрсатилган мулоҳазаларни илмий жиҳатдан далиллашга хизмат қилган;
ўзбек тилини янада ривожлантириш, иш ҳужжатларини давлат тилида юритишнинг афзал жиҳатлари хусусида,  ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 октябрдаги 5850-сон “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбилари тўғрисида” ҳамда 2020 йил 20 октябрдаги 6084-сон “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг барча шаҳар ва туманларида ўтказилган маънавий-маърифий ишлар, тушунтириш-тарғибот тадбирларида фойдаланилган (Самарқанд вилоят ҳокимлиги Давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича бўлимининг 2021 йил 18 майдаги 12-12/453-сон маълумотномаси). Натижада, савдо, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларига ном беришда, ташқи ёзув, пешлавҳа, реклама ва эълонлар ҳамда товар ва хизмат кўрсатиш белгиларида давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ келадиган сўзлардан фойдаланишда ёрдам беришга хизмат қилган; 
реклама соҳасида функционал жиҳатдан етакчи терминлар вазифасини бажараётган сўзлар изоҳини ёритиш мақсадида “Reklama terminlarining izohli lug‘ati” тузилган (ISBN 978-9943-6273-6-9). Натижада рекламаларга оид терминлар базаси яратилиб, ўзбек тили миллий корпуси учун лингвистик таъминот шакллантирилган;
реклама нафақат маҳсулотни тарғиб қилувчи восита, балки ишлаб чиқаришдаги муайян ютуқларни намойиш этувчи, аҳолига маълум маънода ахборот етказувчи, инсоннинг руҳий-интеллектуал ҳолатига тез таъсир этувчи омил эканлигига оид хулосалари ва таклиф-тавсияларидан “O’zbekiston” телерадиоканалининг “Миллат ва маънавият”, “Хизмат ва сифат” эшиттиришларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 2 июндаги 04-25-886-сон маълумотномаси). Натижада, юқори савияли баркамол авлодни вояга етказиш, ёшлар орасида тил маданиятини шакллантириш ҳамда замонавий ахборот тизимида ўзбек тилининг имкониятларидан фойдаланиш ҳақидаги тарғибот ишлари мазмунинг мукаммаллашишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish