Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипов Нозимбек Найимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда дастурлаш муҳитидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш (умумий ўрта таълим мактаблари мисолида)», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: В2021.1.PhD/Ped2410.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Мўминов Баҳодир Болтаевич, техника фанлари доктори, профессор; Даминов Мирзохид Исломович, педагогика фанлари номзоди,  доцент.
Етакчи  ташкилот:  Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларининг информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда дастурлаш муҳитидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларини дастурлаш муҳити билан ишлаш кўникмаларини шакллантиришнинг мотивацион, ҳамкорликда ўқитиш, интеграцион, ўқитувчи ва ўқувчи муносабатларини ривожлантириш каби педагогик шарт-шароитлар мантиқий фикрлаш, дастурлар тузиш, уларни компьютер ёрдамида амалга ошириш орқали аниқланган; 
ўқувчиларга Delphi дастурлаш муҳитини ўқитишда дарс машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмаси Access, Excel, Word, Adobe Reader каби амалий дастурларга Delphi иловасидаги маълумотларни экспорт ва импорт қилиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларга Delphi дастурлаш муҳитини ўқитиш модели ва компетенциялар мазмуни ўйин дастурлари, тренажер дастурлари, кўргазмали, мультимедиа воситаларини оптималлаштириш, дастурлаш муҳитида иловаларни конструкциялаш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларнинг Delphi дастурлаш муҳитидан фойдаланиш ҳамда таълим натижаларини баҳолаш самарадорлигини аниқлашга хизмат қилувчи “Компоненталар билан ишлаш технологияси”, “Мустақил мураккаб дастурларни виртуал электрон ишланмалар” каби электрон манбаларидан фойдаланиш юзасидан дарс жараёнида фойдаланиш учун машқлар тўплами ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини самарали ўқитиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш жараёнида Delphi дастурлаш муҳитидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган методик кўрсатмалар “информатика ва ахборот технологиялари” ўқув курслари мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги 03-02/3-2341-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанига оид муаммоли мисол ва масалалар ечими, дастурлаш тилларини ўрганишга доир видео дарслар орқали мактаб ўқитувчилари билан ижодий ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган; 
умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга дастурлаш муҳитини ўқитиш жараёнини амалга ошириш босқичлари, ўқувчилар билимини баҳолаш учун дастурий таъминотлар ишлаб чиқиш ҳамда илмий асосларини такомиллаштиришга доир таклифлардан “Delphi дастурлаш муҳитида компонентлар билан ишлаш технологиялари” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги 03-02/3-2341-сон маълумотномаси) ҳамда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” мавзусидаги лойиҳаларида фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 30 августдаги 04-04/01-589-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга ва дарс мазмунини бойитишга хизмат қилган;
умумий ўрта таълим мактабларида информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитишда ўқувчиларда компьютер графикасига доир билимларини ошириш, дастурий муҳитда яратиладиган дастурни безаш, унга расм жойлаштириш, чизмаларни лойиҳалаш ва моделлаштиришга доир тавсиялардан “Компьютер графикаси” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сонли буйруғи, 418-361-рақамли гувоҳнома) ҳамда Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф4-02 “Математик физиканинг ҳолатлар тўплами чексиз бўлган моделлари термодинамикаси” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 06 июлдаги 01-04/01-304-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларга дастурлаш муҳитини ўқитишда компьютер графикасидан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish