Sayt test rejimida ishlamoqda

Жўраев Туйчи Норбўтаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли технологиялар асосида талабалар ўқув-билув фаолиятини такомиллаштириш методикаси (таълимда ахборот технологиялари фани мисолида), 13.00.02 –  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2241.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
Илмий раҳбар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Ҳусниддин  Олтинбоевич, педагогика  фанлари  доктори (DSc), доцент; Узаков Заир Узакович, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларни рақамли таълим технологиялари ва булутли дастурлаш сервисларидан фойдаланиб ўқув-билув фаолиятини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг ўқув-билув фаолиятини такомиллаштириш муаммолари ва педагогик-психологик аспектлари замонавий касб буюрмачининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда аниқланиб, рақамли технологиялар билан ўзаро муносабатда манипулятив, императив, лудомания, мотивацияни вужудга келтириш, мантиқий фикрлаш, хулосалаш каби асосларнинг профессиограммага интегратив таъсири аниқлаштирилган;  
рақамли технологиялардан касбий фаолиятда фойдаланиш даражасини белгиловчи индикаторлар асосида бўлажак ўқитувчилар учун визуал дастурлаш муҳити орқали динамик онлайн веб-платформа ва интерфаол  мобил иловалар ишлаб чиқилган ҳамда ўқув-билув фаолият такомиллаштирилган;
ўқитишда таълим турларининг асинхрон ва синхрон қўлланилиши, интерфаол баҳолашнинг автоматик, ҳаққонийлик, интегративлик, мотивацион, фаолиятли ва креатив мезонларининг мобил таълимдаги дидактик синтез имконияти таълимий ахборотларни модернизацион шакллар орқали такомиллаштирилган; 
касбий фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланишнинг компетенциявий ёндашув даражасини шакллантириш бўйича тажриба-синов ишлари стратегик прогнозлаш ва кўрсаткичлардан фойдаланишнинг эргономик, дидактик, методик талабларини ўзаро қиёсий интеграциялаш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бакалавр таълим йўналишлари талабалари учун рақамли таълим муҳитида ўқитишнинг методик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
бакалавриат таълим йўналишлари талабаларига касбий билим, кўникма, малакаларни шакллантириш мақсадида анъанавий, масофавий ва мобил таълим турларидан синхрон фойдаланишга оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш” ва Қарши давлат университетининг AIF 2/17-“Ўзбекистон олий таълим муассасаларида таълим жараёнини ташкил этишда янги технологиялар” (“MT+TBB 18” модели) (2019-2021 йй.) мавзудаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 02 августдаги 176/1-сон маълумотномаси). Натижада  фанлар бўйича рақамли таълим иловаларини яратиш ҳамда ўқув жараёнига татбиқ этиш самарадорлигини ошириш имконини берган;
рақамли технологиялар асосида талабалар ўқув-билув фаолиятини такомиллаштиришга ва рақамли таълимни касбий фаолиятда жорий этишга оид ижодий-коммуникатив кўникма ва қобилиятларни ривожлантиришга оид илмий хулосалар асосида ишлаб чиқилган ўқитиш методикаси “Таълимда ахборот технологиялари”  номли  ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-155-сон гувоҳномаси). Натижада мазкур қўлланма бўлажак ўқитувчиларнинг рақамли технологияларни касбий фаолиятда қўллашга оид компетенцияларини такомиллаштириш имконини берган;
бўлажак ўқитувчиларнинг касбий фаолиятида рақамли технологиялардан фойдаланиш компетенциясини шакллантириш мақсадида ўқув жараёнида мобил илованинг булутли хизматлардан фойдаланиш методикаси “Информатика ўқитиш методикаси фанидан лаборатория ишлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи, 237-152-сон гувоҳномаси). Hатижада ўқув жараёнида мобил таълимнинг булутли хизматидан касбий фаолиятда самарали фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish