Sayt test rejimida ishlamoqda

Жобборов Фарход Бўриевич
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда кимё фанидан таянч кўникмаларни шакллантиришда ахборот моделларидан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам:  B2021.3PhD/Ped1801.
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
Илмий раҳбар: Турсунов Собир Турдиевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped 70.02.
Расмий оппонентлар: Турсунов Қаххор Шоназарович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент;    Эргашева Гулрухсор Сурхонидиновна,  педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кимё фанини ўқитишда  кимёвий ахборот моделларидан фойдаланиш методикаси асосида ўқувчиларнинг умумий таълим тайёргарлиги сифатини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда дидактик ахборот моделларининг белгили, вербал ва виртуал шаклларидан фойдаланиш малакаларини когнитив, функционал  ривожлантириш ҳамда амалий фаолиятда рефлексия қобилиятининг функционал компонентларини ахборот тизимлари ва маълумотлар базалари билан интеграциялаш орқали фалсафий, психологик ва педагогик аспектлар аниқлаштирилган; 
кимё таълимининг ташкилий-функционал моделининг босқичлари, методлари ва воситалари каби компонентлари таълим шароитида муҳим бўлган ва ўқувчининг ўқув-билиш фаолиятига алоқадор кимёвий бирикмалар таркиби, тузилиши ва хусусиятларининг ўзаро алоқадорлигини акс эттириш асосида такомиллаштирилган; 
кимё фанининг умумий тушунчаларини ўқув ахборот моделлари кўринишига мазмуний, методик трансформация қилиш орқали ўқув курсининг мазмуни ва табиий фанлар билан интегративлигини назарий-методик таъминлаш ва ўқувчиларнинг мустақил ўқув-билиш фаолиятини ташкил этиш методикасининг таркибий-мазмунли хусусиятлари ҳамда кимёвий моделларнинг дидактик функциялари такомиллаштирилган; 
ўқувчиларда кимё фанидан ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишнинг ахборот моделларини конструкциялашнинг моделлаштирувчи ва шакллантирувчи босқичлари асосида умумий кимёвий кўникмаларни шакллантиришнинг компонентли, интеграллашган, функционал даражалари аниқлаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда кимё  фанидан таянч кўникмаларни шакллантиришда ахборот моделларидан фойдаланиш методикаси бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
кимёвий объект, жараён ва ҳодисалар ва хусусиятлардан касб-ҳунарга оид билимларни синтезлаш  асосида кимё фанини ўрганиш жараёнида “Ахборот модел”лари тушунчасини амалий фаолиятга татбиқ этишга доир таклифлари AIF-2/15-“Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 15 октябрдаги 01/11-01/10-1481-сон-маълумотномаси). Натижада мактаб ўқувчиларида “ахборот модел”лари тушунчасини кимё фанини ўрганишда самарали билимларга эришиш имконини берган;
ахборот таълим шароитида муҳим бўлган ва ўқувчининг ўқув-билиш фаолиятига алоқадор кимёвий бирикмалар таркиби, тузилиши ва хусусиятларининг ўзаро а алоқадорлигини акс эттиришга қаратилган ахборот моделига оид тавсиялари “Ўқувчиларда органик кимё фанидан таянч кўникмаларни шакллантиришда ахборот моделлардан фойдаланиш технологияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-090-сонли гувоҳномаси). Мазкур тавсиялар ўқувчиларда интеллектуал ва ахборот компетенцияларини ривожлантириш имконини берган; 
кимё фанининг умумий тушунчалар таркибий-мантиқий таҳлилини ўқув ахборот моделлари кўринишига трансформация қилиш орқали кимё курсининг мазмуни ва табиий фанлар билан интегративлиги таъминлаш ва ўқувчиларнинг мустақил ўқув-билиш фаолиятини ташкил этишда “Кимё фанидан электрон дарслик мобил илова” номли электрон қўлланма ишлаб  чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2021 йил 15 октябрдаги 01/11-01/10-1481-сон-маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда кимё фанидан таянч ва универсал кўникмаларини шакллантириш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish