Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Улуғбек Баходирович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оёқнинг кесилиш жарохатида мияча чувалчанги алоҳида бўлакчаларининг морфологик параметрларини ўрганиш» мавзусидаги 14.00.02 - Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib828.
Илмий раҳбар: Исраилов Режаббой, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc/PhD 04/30.12.2019.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Рахматова Мукаддас Холтаевна тиббиёт фанлари доктори;.Миршарапов Ўткир Миршарапович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Новосибирск давлат тиббиёт университети (Россия федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тажрибада орқа оёқ ампутациясидан кейин динамикада мияча чувалчанги нишаб, япроқ, тилча бўлакчаларида қайта тикланиш, ўрин тўлдириш жараёнларига хос морфологик ўзгаришларини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
итларда оёқ ампутациясидан кейин ҳар хил даврларда мияча чувалчанги нишаб бўлагининг қайта тикланиш ва ўрин тўлдириш жараёнларига хос морфологик ўзгаришлар баҳоланган;
мияча чувалчанги япроқ бўлаги тўқимасининг оёқ ампутациясига жавобан морфологик ўзгаришлар динамикаси тизимлаштирилган;
мияча чувалчанги тилча бўлаги тўқимасининг оёқ ампутациясига жавобан морфологик ва морфометрик ўзгаришларини таҳлил қилинган;
мияча чувалчанги нишаб, япроқ ва тилча бўлакларида ривожланадиган қайта тикланиш ва ўрин тўлдириш жараёнларига хос морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг пайдо бўлиш даври ва репаратив регенерацияни намоён қилувчи жиҳатларнинг асл моҳияти исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оёқнинг кесилиш жароҳатида мияча чувалчанги алоҳида бўлакчаларининг морфологик параметрларни баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар:
оёқ ампутациясидан сўнг мияча чувалчанги тилча (uvula) бўлагининг морфологик ва морфометрик ўзгаришлар бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оёқ ампутациясидан сўнг мияча чувалчанги тилча (uvula) бўлагининг морфологик ва морфометрик ўзгаришларни ўрганиш усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 6 июлдаги 8н-д/86-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ампутация опреацияларни бошидан кечирган беморларга, асоратлари кучайишига йўл қўймаслик мақсадида зарурий назорат ўрнатилиши ва беморларнинг шифокорлар томонидан берилган тавсияларни тўлиқ бажаришларни таъминлашга қаратилган кўрсатмалар бериш имконини берган.
Орқа оёқ ампутациясидан сўнг итларда мияча чувалчанги япроқ бўлаги пўстлоғининг ганглионар қаватини морфометрик ўзгаришлари бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Орқа оёқ ампутациясидан сўнг итларда мияча чувалчанги япроқ бўлаги пўстлоғининг ганглионар қаватини морфометрик параметрлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 27 майдаги 8н-р/444-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома оёқ ампутациясидан кейинги реабилитация ва протезлашни сифатли ташкиллантириш ва келажакда беморларни хаёт тарзи сифатини яхшилашда назарий асос бўлиб ҳисобланади.
Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон давлат тиббиёт институти клиникаси ва патологик анатомия бўлими ҳамда Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази клиникаси, шунингдек Андижон вилояти ногиронлиги бўлган шахслар учун реабилитация қилиш ва протезлаш марказига клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 7 августдаги 8н-з/98-сон ҳамда 2021 йил 2 июлдаги 8н-з/219-сон маълумотномалари). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши мия чувалчанги тилча ва япроқ бўлаклари пўстлоғидаги морфометрик кўрсаткичлари тажриба динамикасида ўзгаришларини аниқлашни имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish