Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Райхон Саидумаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Паразитар инвазияли беморларда  сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтит давоси сaмaрaдорлигини клиник-лaборaтор бaҳолaш», 14.00.21- Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib777.
Илмий раҳбар: Хасанова Лола Эмильевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Беленова Ирина Александровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Камилов Хайдар Пазилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Марат Оспанов номидаги ғарбий Қозоғистон давлат тиббиет университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гелминтоз инвазия билан сурункали қайталанувчи афтоз стоматити мавжуд беморларнинг оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг шикастланишлари терапиясининг самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
гелминтоз мавжуд беморларда сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтитнинг клиник кечуви ОИБ(огирлик индексини бахолаш)  индекси, қайталаниш частотаси ва оғирлиги бўйича субъектив ва объектив оғирлиги аниқланган;
гелминтоз негизида сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтит мавжуд беморларнинг оғиз бўшлиғида функционал ҳолат ёмонроқ эканлиги исботланди, бу умумий иммун ҳолати ҳамда маҳаллий ихтисослашмаган резистентликнинг IgA ва IgG, sIgA, Kсб ва лизоцим каби кўрсаткичларини камайиши билан боғлиқ, сиал кислота, ишқорий ва нордон фосфатаза даражаси ишончли юқори, бу касалликнинг кечувини оғирлашишига олиб келиши исботланган;
сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтит мавжуд беморларда гелминтоз инвазия мавжудлиги ишончли равишда дисбиотик силжишга олиб келиши аниқланиб, бу оғиз бўшлиғида шиллиқ қаватнинг микробиоценозига олиб келиши исботланган;
гелминтоз негизида сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтитни комплекс даволанишида гелминтозга қарши этиопатогенетик даволаш қўлланиши касаллик қайталанишларининг частотаси ва сонини камайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали қайталанувчи афтоз стоматитга ўз вақтида ташхис қўйиш, уни самарали даволаш ва олдини олиш бўйича илмий тадқиқотдан олинган натижалар асосида:
паразитар инвазияли беморларда сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтитни эрта ташхислаш ва уни узига хос кечишини инобатга олган холда комлекс даволаш самарадорлигини ошириш максадида тадкикотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чикилган “Гелминтозлар фонида СҚAС га эга беморларда стоматологик ҳолатнинг ўзига хосликлари” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 августдаги 8н-р/694-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома гелминтозлар негизида сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтит мавжуд беморларда стоматологик ҳолатнинг ўзига хосликларини аниқлаш имконини берган;
сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтитга ташхис қўйиш ва уни даволаш самарадорлигини ошириш максадида ишлаб чикилган “Гелминтозга эга беморларда СҚAС ни комплекс даволаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 августдаги 8н-р/695-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтитни комплекс даволаш имконини берган;
гелминтоз негизида сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтит кечуви ва уни даволашнинг ўзига хос хусусиятларини натижалари Самарқанд вилоят поликлиникалари ҳамда 3-сон Тошкент шаҳар болалар поликлиникасининг амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 2 августдаги 8н-3/504-сон маълумотномаси). Олинган илмий тадқиқотларни клиника амалиётига тадбиқ қилиш натижалари бўйича гелминтоз негизида сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтитни даволаш алгоритми ишлаб чиқилган, у қайталанишлар сонини камайтириш ва ремиссия муддатини узайтириш ҳисобига терапиянинг самарадорлигини оширди, даволаш давомийлигининг камайиши, даволаш муддатларининг қисқаришига олиб келди. Олинган натижаларнинг амалиётда қўлланилиши сурункaли қaйтaлaнувчи aфтоз стомaтит қайталанишларининг сонини камайтириб, комплекс даволашни тузатиш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish