Sayt test rejimida ishlamoqda

Фармонова Шабон Мухамадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Лойиҳавий таълим воситасида бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданиятини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Ped.575.
Илмий раҳбар: Адизов Бахтиёр Раҳмонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассас аноми: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасаноми, ИК рақами: Термиз давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03.
Расмий оппонентлар: Бозорова Саодат Жамоловна, Навоий кончилик институти, педагогика фанлари доктори, профессор; Худойқулов Хол Жумаевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади лойиҳавий таълим воситасида бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданиятини ривожлантириш асосларини белгилаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданиятини ривожлантиришнинг ҳиссий-иродавий, мазмунли-операцион, мотивацион босқичлари  лойиҳавий таълим воситасида ахлоқий билим, шахсий-тажриба, мустақил фаолият, ташаббускорлик каби мезонлар касбий фаолият тузилмаси ички даражаланиш орқали аниқлаштирилган;
бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданиятини ривожлантириш мазмуни ва шакли креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда касбий компетенцияни босқичма-босқич шакллантиришнинг методик асослари интерфаол ёндашув асосида яхлит тизим сифатида ишлаб чиқилган;
муаммоли-интегратив ёндашув бўйича бўлажак ўқитувчиларнинг тадқиқотчилик компетентлиги таълим сифати «талабанинг ўзлаштириш даражаси профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони» таққослаш, синтез, умумлаштириш, тизимлаштириш, индукция, дедукция, абстрактлаш каби коллоборатив кўрсаткич орқали такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларда когнитив билиш ва касбий компетентликни ривожлантириш «Benchmarking», «Total quality management», «blended learning», «Tuning» каби муаммоли вазиятлар яратиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лойиҳавий таълим воситасида бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантиришга доир тадқиқо тнатижалари асосида:
лойиҳавий таълим воситасида бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданиятини ривожлантириш ҳиссий–иродавий, мазмунли–операцион, мотивацион каби касбий фаолиятга доир психологик–педагогик хусусиятларга доир таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 281–сон буйруғининг 1–иловаси билан тасдиқланган “Талаба–ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ва ғоявий бардошлилигини мустаҳкамлаш бўйича услубий тавсиялар”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги 89–03–3876–сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданиятини ривожлантириш бўйича касбий компетентлигини оширишга эришилган;
интерфаол ёндашув асосида бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданиятини ривожлантиришда креатив, фаоллик, рефлектив, эмпатик ҳамда касбий компетенцияни босқичма–босқич шакллантиришга доир таклифлардан “Педагогикмаҳорат” фанидан ўқув қўлланма тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги 89–03–3876–сон маълумотномаси). Натижада, “Педагогикмаҳорат” фанини ўқитиш жараёнининг сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданиятини ривожлантириш дарс ва дарсдан ташқари жараёнлар, мақсадли курслар, вебинарлар ва ўқув материаллари интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 19 мартдаги 89–03–1128–сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда касбга бўлган қизиқиши, ўқитувчиликка бўлган ижобий муносабат тизимининг ривожланишига эришилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг коммуникатив маданиятини ривожлантириш асосида лойиҳавий технологиянинг “Идеал ўқитувчи намунаси”, “Келажак мактаби ўқитувчиси” ижтимоий лойиҳаларини таълим жараёнида қўллаш орқали ролли, ишбилармонлик ўйинлари, мустақил фаолиятни ташкил этишнинг контекстли–ўйинли вазият усуллари 5111700–бошланғич таълим, спорт–тарбиявий иш йўналиши ўқув–тарбия жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 12 октябрдаги 89–03–3876–сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳавий таълим жараёнида бўлажак ўқитувчилар коммуникатив маданияти такомиллаштирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish