Sayt test rejimida ishlamoqda

Улашова Севинч Улаш қизининг
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XIII-XV асрлар форсий манбаларида Мовароуннаҳрдаги этник жараёнлар”, 07.00.08 – Тарихшунослик, манбашунослик ва тарихий тадқиқот усуллари, 07.00.03 – Жаҳон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tar522.
Илмий раҳбар: Юсупова Дилором Юнусовна, тарих фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, DSc.02/30.12.2019.Tar.44.01.
Расмий оппонентлар: Асқаров Аҳмадали, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Исҳоқов Мирсодиқ, тарих фанлари доктори, профессор.  
Етакчи ташкилот:Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади XIII–XV асрларда Мовароуннаҳрдаги этник жараёнларни форсий ёзма манбалар асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIII–XV асрларда туркий этносларнинг нуфузи аввалги даврга қараганда янада ортгани далилланиб, минтақада ўтроқ аҳоли билан бирга яшаб қолган қарлуқ, яғмо, чиғил, қанғли, қипчоқ, халаж, ўғуз, қорахитой, кужат каби халқларнинг ҳудуди, салмоғи, етакчилари ва этник тарихига доир маълумотлар аниқланган;
Чингизий шаҳзода ва ҳукмдорларнинг ўзаро кураши туфайли Хоразм, Самарқанд, Бухоро, Кеш ва Термиздан асир қилиб олиб кетилган аҳолининг (эллик мингдан ортиқ)  Ғазна, Шибирғон, Фароб ва Балхга жойлаштирилгани далилланган;
Ўрта Осиёга келиб ўрнашган этносларнинг аксарияти туркий этнослар экани (жалойир, барлос, дуғлот ва б.), мўғул қабила иттифоқи таркибида мўғуллашгани, Или водийсида қайтадан турклашиб, Мовароуннаҳрга кириб келганда туркий тилда сўзлашгани исботланган;
Чиғатойга бириктирилган турк-мўғул қабилаларига доир баҳсли маълумотларга аниқликлар киритилиб, улар мингликлардан иборат барлос, жалойир, сулдуз, арлот қабилалари ҳамда саккиз минг кишилик найман қўшини экани, бу даврда қавчин этноними бўлмагани далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XIII–XV асрлар Мовароуннаҳр аҳолисининг этник таркиби, минтақада кечган этник жараёнларни ёритиш бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва  таклифлар асосида:
XIII–XV асрларга оид 20 га яқин форсий манбалар асосида тайёрланган Марказий Осиёда истиқомат қилган этнослар ҳамда шу давр минтақа этнонимлари билан боғлиқ шахс номлари рўйхати келтирилган жадваллар Ўзбекистон тарихи давлат музейининг экспозицияларини янгилашда ва шу орқали музейда ташкил этилган мўғуллар ва Темурийлар бўлими кўргазмаларини бойитишга амалий ёрдам кўрсатди (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 3/1255-3174–сон маълумотномаси). Натижалар ўрта аср муаррихларининг асарларини ҳамда улар орқали Мовароуннаҳр аҳолисининг XIII–XV асрлардаги аҳволи, этнонимлар, уруғ-қабила етакчилари тўғрисида тасаввур ҳосил қилишга хизмат қилган;
XIII-XV асрларда Мовароуннаҳрдаги этник жараёнлар, аҳолининг этник таркиби, манбалардаги этник маълумотлар тадқиқига оид маълумотлардан Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида 2019 йил декабр-январ ойларида эфирга узатилган ноёб манбалар тадқиқига бағишланган “Тарихий савол” номли илмий-маърифий кўрсатувини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 4040/1500-сон маълумотномаси). Натижалар кўрсатувни илмий далилларга бойитиш билан бирга Рашидиддин, Жувайний, Авфий, Низомиддин Шомий, Шарафиддин Али Яздий каби муаррихларнинг илмий меросини халқимизга етказишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish