Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулхўжаева Мадина Ахмаджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий сифатларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш», 13.00.08 - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Ped 373.
Илмий раҳбар: Джанпеисова Гаухар Эркиновна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Маматов Нормурод, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норбошева Мехринисо Ачиловна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий сифатларини шакллантириш  методикасини такомиллаштириш юзасидан  тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача 5-6 ёшдаги болаларни  ҳайвонот  олами  билан  таништириш орқали ахлоқий сифатларини шакллантириш жараёни шахсни ривожлантиришнинг психологик механизмларини ҳисобга олган ҳолда шахсиятга йўналтирилган ёндашув асосида такомиллаштирилган;
мактабгача 5-6 ёшдаги болаларнинг ахлоқий сифатларини шакллантиришнинг педагогик модели ахлоқий тарбиянинг фаол усуллари, муаммоли-ўйин усуллари ва уларнинг ўзаро таъсирини ташкил этиш шаклларига бола шахсиятининг когнитив, ҳиссий ва хулқ-атвор таркибий қисмларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача 5-6 ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий сифатларни шакллантиришда “педагог-бола-ота-она” ўзаро муносабатлари интегрaцияси “Ўзаро мослашув учбурчаги” шаклидаги ёндашув асосида ўзаро таъсир жараёнлари мувофиқлаштирилган;
мактабгача 5-6 ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий сифатларни шакллантириш самарадорлигини ошириш мезонлари аниқлаштирилиб, таълим  самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс диагностика ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача 5-6 ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий сифатларини шакллантириш технологияси бўйича олинган натижалари:
мактабгача 5-6 ёшдаги болаларни  ҳайвонот  олами билан таништириш орқали уларда ахлоқий сифатларни шакллантиришнинг шарт-шароитларидан №А-1-230 “Экология ва атроф муҳит-муҳофазаси” дарслиги ва “Экологик ўлкашунослик” ўқув методик қўлланмасини тайёрлаш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 июлдаги 89-03-2514-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида ўқув тарбиявий фаолияти билан бирга ташкил этиладиган “Болаларни нутқини ўстириш”, “Атроф-муҳит билан таништириш”,“Тасвирий фаолиятга ўргатиш”, “Мусиқа” машғулотларини модеринизациялаш имкони кенгайтирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячиларининг мактабгача  5-6 ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш асосида ахлоқий сифатларини шакллантиришнинг баҳолаш мезонлари ва индикаторлари билан боғлиқ ишланмалар 5112700 мактабгача таълим бакалавриат таълим йўналиши малака талаблари, ўқув фан дастурлари (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 17 августдаги BD-5112700-3.02-сон маълумотномаси) мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 июлдаги 89-03-2514-сон маълумотнома). Натижада мактабгача таълим баклавриат таълим йўналишининг ўқув методик таъминоти такомиллаштирилган;
мактабгача 5-6 ёшдаги болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали ахлоқий сифатларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш модели “Табиат билан таништириш” курси асосида яратилган ўқув қўлланмада фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 10 июлдаги 89-03-2514-сон маълумотномаси). Натижада мактабгача ёшдаги болаларни аҳлоқий тарбиялаш компонентлари мазмунини такомиллаштиришга эришилган;
мактабгача таълим ташкилотларида “Илк қадам” мактабгача таълим муассасаси Давлат ўқув дастурининг 3.2.4. “Билиш жараёнининг ривожланиши” сохасини  такомиллаштиришда “Болаларни ҳайвонот олами билан таништириш орқали аҳлоқий сифатларини шакллантриш технологияси” ахборот таълим ресурси  яратилган ва мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг 2020 йил 21 декабрдаги 02-02/2-1574-сон маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этилган ўқув тарбиявий фаолиятларда болаларни ҳайвонот оламига бўлган қизиқишини, экологик онг элементлари ва экологик маданиятни ривожлантиришда уларни кейинги таълим босқичларига тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish