Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавланова Саидахон Умаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш (Ўзбекистон Республикаси Президентларининг илмий-сиёсий қарашлари мисолида)”, 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Дисcертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Ped1912.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиали.
Илмий раҳбар: Ботирова Шахло Исамиддиновна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президентларининг илмий-сиёсий қарашлари асосида ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
геосиёсий майдонда кузатилаётган глобаллашув шароитида ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологиялари ва уни педагогик амалиётга татбиқ этиш механизмлари рефлексив таълим ва тарбия муҳитининг илмийлик (таълим ва тарбияда илмий маълумотлар, замонавий ютуқлар ва фактларни қўллаш), экзистенциаллик (дарс ва машғулотлар жараёнида маълумотларни англаш ва ҳолатларни таҳлил этишда натижани ҳисобга олган ҳолда иш кўриш), креативлик (рефлекцияни татбиқ қилишга педагогнинг ижодий тайёргарлиги) ва диалогик (рефлекция фаолиятини амалга оширишда мулоқотда бўлиш) тамойилларини қўллаш асосида такомиллаштирилган;
мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти ва стратегик аҳамиятини ёшлар онгига сингдиришда тарбиянинг тушунтириш, ишонтириш, одатлантириш, ибрат-намуна каби анъанавий методлари ёшлар индивидуал таълим траекториясига мос саноген тафаккур имкониятларини таълим-тарбия жараёнига адаптив қўллаш асосида очиб берилган;
Янги Ўзбекистон жамияти талабларига мос ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсаддан натижага йўналтирилган ҳамда нормативлик, изчиллик, универсаллик хусусиятига эга функционал модели кўникма ва малакага асосланган таълим технологиялар мазмунини коммуникатив, ахборот билан ишлаш, шахс сифатида ўз-ўзини ривожлантириш, ижтимоий фаол фуқаролик ва умуммаданий таянч компетенциялар билан боғлиқ ҳолда изоҳлаш асосида ишлаб чиқилган;
ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг педагогик имкониятлари шахсга йўналтирилган таълимнинг модулли, муаммоли, масофавий ва табақалаштирилган турларини аралаш таълим (blended learning)нинг мустақил, анъанавий ва онлайн турлари шароитида олий педагогик таълимда ижтимоий фанларни интерфаол методлар асосида ўқитиш жараёнига киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геосиёсий майдондаги умуминсоний  қадриятларнинг қайта баҳоланиши ва цивилизациялар тўқнашуви билан боғлиқ глобаллашув талаблари асосида ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш омиллари ва педагогик-психологик хусусиятлари бўйича ишлаб чиқилган илмий хулоса ва тавсиялар 2017-2018 йилларда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида бажарилган Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4132/04-сон далолатномаси). Натижада, ёшларда ватанпарварлик тушунчасининг мазмун-моҳиятини чуқур англаш ва онгли равишда ватанпаварлик тарбиясини ўзида шакллантиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентларининг ижтимоий-сиёсий ва илмий-назарий қарашларини таҳлил қилиш асосида мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати мақсад ва вазифаларининг стратегик аҳамиятини очиб бериш бўйича илмий хулосалардан ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳаси ва 2017-2020 йилларда амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажариш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 17 ноябрдаги 349/1-маълумотномаси ҳамда Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4132/04-сон далолатномаси). Натижада, ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпаварлик руҳида тарбиялаш тизимини амалга оширишнинг аниқ меъёрлари ва талаблари шакллантирилган;
глобаллашувнинг ижобий жиҳатларини мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид ислоҳотлар мазмунига имплементация қилиш асосида ишлаб чиқилган ёшларни маънавий-маърифий ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг миллий модели бўйича илмий-амалий тавсиялар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимидаги ЁА-1-012 рақамли “Узлуксиз таълим янги авлод ўқув адабиётлари ва унинг электрон дарслигини яратишнинг методикаси” номли амалий лойиҳа мазмунига сингдирилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 18 декабрдаги 02-07-4132/04-сон далолатномаси). Натижада, ёшларнинг ватанпарварлик кўникмаларини ривожлантириш технологияларини ишлаб чиқишнинг моделлаштирилган дидактик таъминотидан таълим амалиётида фойдаланиш имконияти яратилган.  

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish