Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Хуршид Эсиргаповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ботаника фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда ўсимликларни муҳофазалаш маданиятини такомиллаштириш (академик лицейлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Ped685.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
Илмий раҳбар: Махкамов Улфат Илхомович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03.
Расмий оппонентлар: Тожиева Зулхумор Назаровна, геология фанлари доктори, профессор; Хасанова Шохиста Бобохоловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ўқувчиларига ботаника фанини ўқитиш жараёнида ўсимликларни муҳофазалаш маданиятини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицей ўқувчиларига ботаника фанини ўқитиш мазмунининг интегратив-дидактик жиҳатлари атроф-муҳитга оқилона муносабатни таркиб топтириш, ўсимликларни муҳофазалаш маданиятини шакллантириш орқали мақсадларга эришиш даражаси идентивлигини таъминлашнинг методологик асослари аниқлаштирилган;
ботаника фанини ўқитишда ўқувчиларда ўсимликларни муҳофаза  қилиш маданиятини ривожлантириш тизимининг яхлитлигини таъминлаш методикаси табиий объект муҳофазасига қаратилган (маданий анъаналар, қадриятлар ва меъёрлар, табиатнинг маданий манзарасига антропоген таъсир кўрсатиш) биомониторинг ва биологик назоратни баҳолашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ботаника фанини ўқитиш жараёнида академик лицей ўқувчиларида ўсимликларни муҳофазалаш маданиятини ривожлантириш зеҳнли қиёслаш, табиат бурчаги элементларидан фойдаланиш, атроф-муҳитни асраш бўйича амалий ҳаракатлар каби методларни қўллаш асосида такомиллаштирилган;
академик лицей ўқувчиларининг ботаника фанини ўзлаштириш жараёнида табиатни муҳофазалаш маданиятининг ривожланганлик даражасини ташхислашнинг кузатув, таҳлил ва лойиҳалаш компонентларини интегратив мувофиқлаштириш орқали объектив баҳолаш имкониятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ботаника фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда ўсимликларни муҳофазалаш маданиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ботаника фанини ўқитиш жараёнида академик лицей ўқувчиларининг ўсимликларни муҳофазалаш маданиятининг мазмуни (атроф-муҳитга оқилона муносабатни таркиб топтириш, табиатсеварлик, ўсимликларни ҳимоя қилиш иммунитетни мустаҳкамлаш)нинг методологик асосларига оид тавсиялари Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари учун нашр эттирилган “Ботаника” номли ўқув  қўлланма  мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон республикаси Экология қўмитасининг 2021 йил 18 августдаги 03-02/8-1163-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицей ўқувчилари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга доир методик таъминоти бойитилган;
ботаника фанини ўқитишда ўқувчиларда ўсимликларни муҳофаза  қилиш маданиятини ривожлантириш тизими мазмуни табиат муҳофазасига қаратилган кўникмаларга доир ишлаб чиқилган илмий-амалий, услубий тавсиялардан “Ботаника” ўқув қўлланмасининг “Флора ва ўсимликлар қоплами" ва “Ўсимликлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш” бобларини ўқитишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2021 йил 12 августдаги 03/21-3356- сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда эстетик идрок, ўсимликлар ўзгарувчанлигини давомли кузатиш ҳамда маъсуллик қўникмалари шаклланишига хизмат қилган;
академик лицей ўқувчиларининг ботаника фанини ўзлаштириш жараёнида табиатни муҳофазалаш маданиятининг ривожланганлик даражасини ташхислашнинг кузатув, таҳлил ва лойиҳалаш компонентларини интегратив мувофиқлаштириш орқали объектив баҳолаш имкониятларига оид таклифлардан ЁА-1-6 рақамли “Академик лицей ўқувчилари учун “Ботаника” ўқув қўлланмасини тайёрлаш (2016-2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган  (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 20 декабрдаги 02-07-4141/04-сон далолатномаси). Натижада таълим олувчиларнинг зеҳнли қиёслаш, хулоса чиқариш ҳамда табиат муҳофазаси учун масъуллигини ҳис қилиш кўникмалари ривожланишига асос бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish