Sayt test rejimida ishlamoqda

Солиев Бекзод Зокирбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Руда таналарини ётишининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда чуқур карьерларнинг борторти заҳираларини қазиб олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T1083.
Илмий раҳбар: Мислибаев Илхом Туйчибаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори, доцент; Меликулов Абдусаттор Джаббарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ер ости усулида борторти заҳираларини қазиб олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш орқали коннинг георесурс салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
борторти заҳираларини ер ости усулида қазиб олишнинг технологик схемаси ҳамда Мурунтау олтин конини янада самарали ўзлаштириш йўллари ишлаб чиқилган;
мавжуд вариантларнинг техник афзалликлари ва камчиликларини ҳисобга олган ҳолда Мурунтау конининг борторти заҳираларини очишнинг математик модели ишлаб чиқилган;
қазиб олиш тизимларини қиёсий таққослаш мезони ва вариантларни самарали қўллаш чегаралари ёрдамида 1 т қазиб олинган борторти заҳирасидан олинадиган максимал фойда ҳисобланиб, борторти заҳираларини қазиш участкаларида қазиб олиш тизимларини қиёсий баҳолаш учун математик-иқтисодий кўрсаткичлар аниқланган; 
қазиб олиш назарда тутилган коннинг геологик, технологик ва иқтисодий омилларга боғлиқ ҳолда ер ости усулида қазиб олиш тизимларини самарали қўллаш кўлами аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Чуқур карьерларда руда танаси ётишининг ўзига хос шароитларини ҳисобга олган ҳолда, борторти заҳираларини қазиб олишнинг технологик схемасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
борторти руда танасини очиқ ва ер ости усулида қазиб олиш учун очиш схемаси Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Мурунтау конида борторти заҳираларини қазиб олиш учун кон ишларини лойиҳалаш ва режалаштириш босқичида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 30 сентябрдаги АА-02-06-07/9556-сон маълумотномаси). Натижада, ер қаъридан олтин таркибли рудани тўлиқроқ қазиб олишга, кон ишларининг тежамкорлиги ва хавфсизлигини таъминлаш имконини берган; 
борторти заҳираларини қазиб олишнинг ишлаб чиқилган технологик схемаси Навоий кон-металлургия комбинати Марказий кон бошқармаси Мурунтау конида борторти заҳираларини қазиб олиш учун кон ишларини лойиҳалаш ва режалаштириш босқичида амалиётга жорий этилган (Навоий кон-металлургия комбинатининг 2021 йил 30 сентябрдаги АА-02-06-07/9556-сон маълумотномаси). Натижада, Мурунтау олтин руда кони георесурси салоҳияти самарадорлигини ошириш ва руда қазиб чиқаришни 20-25%га ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish