Sayt test rejimida ishlamoqda

Парпиева Машҳура Жавдатовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Каламуш жигари митохондриясининг функционал фаоллигини галоксифоп-Р-метил ва индоксакарб пестицидлари таъсирида бузилиши ва уларни ўсимлик моддалари билан коррекциялаш», 03.00.01 – Биокимё, 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/В386.
Илмий раҳбарлар: Мирхамидова Парида, биология фанлари доктори, профессор, Позилов Маъмуржон Комилжонович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти, DSc.03/30.12.2019.В.01.13.
Расмий оппонентлар: Далимова Сурайё Нугмановна, биология фанлари доктори, профессор; Гайибов Улугбек Гаппаржанович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: галоксифоп-Р-метил ва индоксакарб пестицидларининг жигар тўқималарида қолдиқ сифатида тўпланиши, митохондрия дисфункциясига таъсири ҳамда уларни софорофлавонозид ва нарциссин флавоноидлари ёрдамида коррекциялашни 10, 20, 30 ва 40 кунлик динамикага боғлиқ ҳолда аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
галоксифоп-Р-метил ва индоксакарб пестицидларининг жигар тўқимасидаги қолдиқ миқдори динамикага боғлиқ ҳолда (5, 10, 20, 30 ва 40 кунлик) аниқланган; 
in vitro шароитида СФЛ ва нарциссин флавоноидларининг антирадикал фаолликлари ҳамда галоксифоп-Р-метил ва индоксакарб пестицидлари интоксикациясида уларнинг антиоксидант хоссалари аниқланган;
галоксифоп-Р-метил ва индоксакарб пестицидлари интоксикацияси шароитида СФЛ ва нарциссин флавоноидларини mPTPга ингибирловчи ва митоКАТФ-канали фаоллигига самарали таъсир этиши динамикага боғлиқ ҳолда (10, 20, 30 ва 40 кунларда) исботланган;
галоксифоп-Р-метил ва индоксакарб пестицидлари интоксикацияси шароитида жигар митохондрияси пассив ион ўтказувчанлиги ўзгаришлари ва ОФ жараёнини СФЛ ва нарциссин флавоноидлари билан қайта тиклаши динамикага боғлиқ ҳолда (10, 20, 30 ва 40 кунларда) аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Галоксифоп-Р-метил ва индоксакарб пестицидлари билан интоксикация қилинган каламушларнинг жигар митохондрияларининг дисфункциясини СФЛ ва нарциссин флавоноидлари билан коррекциялаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
галоксифоп-Р-метил пестициди амалда фойдаланилаётган (0.5-1.0 л/га) миқдорини 0.4-0.9 л/га камайтирган ҳолда 2019-2020 йилларда Андижон вилояти Пахтаобод ва Хўжаобод туманларидаги жами 179 гектар дала майдонларида бегона ўтларга қарши курашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 июлдаги 02/032-3064-сон маълумотномаси). Натижада, галоксифоп-Р-метилнинг 0.4-0.9 л/га миқдори ҳосилдорликка ҳамда тупроқ структурасига ножўя таъсир камайиши, шу билан бирга ҳар бир гектарига 32000 сўм (1000 гектарига пахта майдонида 32 млн сўм) иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган; 
индоксакарб пестициди амалда фойдаланилаётган (0.40-0.45 л/га) миқдорини 0.3-0.35 л/га камайтирган ҳолда 2019-2020 йилларда Андижон вилояти Пахтаобод ва Хўжаобод туманларидаги жами 179 гектар дала майдонларида ғўза тунламига қарши курашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 23 июлдаги 02/032-3064-сон маълумотномаси). Натижада, индоксакарбнинг 0.3-0.35 л/га миқдори ҳосилдорликка ҳамда атроф-муҳитга ножўя таъсирининг камлиги, шу билан бирга ҳар бир гектарига 95100 сўм (1000 гектарига пахта майдонида 95.1 млн сўм) иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган;
галоксифоп-Р-метил ва индоксакарб пестицидларини жигар тўқималарига таъсир қилувчи дозаларини аниқлаш бўйича олинган натижалари асосида Андижон вилояти Хўжобод тумани «Қорабулоқ» фермер ҳўжалигини 63 гектар дала майдонларида бегона ўтларга қарши кимёвий курашда нисбатан кичик дозаларни қўллаш жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2021 йил 14 декабрдаги 03-02/8-1971-сон маълумотномаси). Натижада зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтларга қарши курашда пестицидлардан белгиланган кўрсатмаларга мувофиқ, энг кам самарали даражада фойдаланиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish