Sayt test rejimida ishlamoqda

Мурзаев Рустам Камиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Кўп мақсадли қўндирмаларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш ҳамда уларни ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси бўйича синфланишини такомиллаштириш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 02.00.14 – Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Т1280.
Илмий раҳбарлар: Джалилов Абдулахат Турапович, кимё фанлари доктори, профессор, академик; Абдумавлянова Мамура Касимовна, кимё фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.К/Т.04.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна, техника фанлари доктори, профессор; Абдуганиев Бахтиёр Ёрмахаматович, кимё фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлаб чиқилган депрессор ва ёнғиндан ҳимояловчи қўндирмалар мисолида кимёвий маҳсулотларни идентификациялаш ҳамда ТИФ ТН синфлаш механизмини такомиллаштириш орқали маҳсулот божхона назорати самарадорлигини ошириш методологик асосларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мавжуд ва иккиламчи органик ва ноорганик бирикмалар, ҳамда иккиламчи полимер – полиэтилентелефталат асосида депрессор (DPOR) ва ёнғиндан ҳимояловчи (антипирен) қўндирмалар сифатида мақсадли қўлланилувчи олигомерлар олинган;
кимёвий маҳсулотлар, жумладан, депрессор ва ёнғиндан ҳимояловчи (антипиренлар) қўндирмалар ТИФ ТН мослиги синфланиш механизми аниқланган;
депрессор ва ёнғиндан ҳимояловчи (антипиренлар) қўндирмалар, шунингдек, шу турдаги кимёвий маҳсулотларни божхона экспертизаси ва лаборатория экспресс усуллари орқали импорт ва экспортни тўлақонли божхона назорати тартиблари ишлаб чиқилган;
депрессор ва ёнғиндан ҳимояловчи (антипиренлар) қўндирмалар, шунингдек, шу турдаги кимёвий маҳсулотлар учун ТИФ ТН батафсил янги товар позиция ва кодлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Кўп мақсадли депрессор қўндирмалар олиш, кимёвий маҳсулотлар жумладан, депрессор ва ёнғиндан ҳимояловчи (антипиренлар) қўндирмалар ТИФ ТН мослиги синфини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
депрессор қўндирмаларни ишлаб чиқариш учун ташкилотнинг стандарти ишлаб чиқилган ва «Олмалиқ» АЖ Стандартлаштириш ва сертификациялаш хизмати томонидан таслиқланган («Олмалиқ» АЖнинг 2021 йил 18 ноябрдаги ХА009444-сон маълумотномаси). Натижада, депрессор қўндирмаларни қўллаш орқали дизель ва печь ёқилғилари қотиш ҳарорати, ҳамда  фильтрлашни чегаравий хароратини пасайтириш ва технологик жихозларни эксплуатация қилиш сифатини яхшилаш ва корхона ускуналарини бетўхтов ишлаш имконини берган;
дизель ва печь ёқилғилар таркибига қўшилган депрессор қўндирмалар (DPOR) «Олмалиқ» АЖнинг “2022-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишлар рўйхати”га киритилган («Олмалиқ» АЖнинг 2021 йил 18 ноябрдаги ХА009444-сон маълумотномаси). Натижада, четдан келтириладиган депрессорлар ўрнини босувчи нисбатан арзон депрессор олиш ва ускуналарни ишлаш муддатини узайтириш имконини беради; 
депрессор ҳимояловчи қўндирмалар лаборатория текширувларининг экспресс усуллари божхона экспертизасида амалиётга жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 1/16-306-сон маълумотномаси). Натижада, депрессор қўндирмалар ва шу турдаги кимёвий маҳсулотлар импорти ва экспортида тўлақонли назорат қилиш имконини берган; 
Ўзбекистон Республикаси ТИФ ТНга “депрессор ва ёнғиндан ҳимояловчи қўндирмалар” учун янги маҳсулот код рақамлари божхона амалиётига жорий этилган (Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 15 ноябрдаги 1/16-306-сон маълумотномаси). Натижада, депрессор ва ёнғиндан ҳимояловчи қўндирмалар код рақамларини нотўғри аниқлаш орқали давлат иқтисодиётига келтириладиган зарарнинг олдини олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish