Sayt test rejimida ishlamoqda

Гиязов Отабек Мухитдиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Шпурларда сақловчи тиқинни қўллаган ҳолда ер ости кон лаҳимларини ўтиш самарадорлигини оширишни илмий асослаш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2364.
Илмий раҳбар: Мислибаев Илхом Туйчибаевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Алиқулов Шухрат Шарофович, техника фанлари доктори, доцент; Хасанов Обид Абдуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурғилаб портлатиш ишларининг самарадорлигини ошириш учун ер ости кон лахимларини ўтишда портлатиш ишларини ташкил этиш усуллари, полимер материаллардан маҳкамловчи тиқинни конструкциясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
полимер материаллардан тайёрланган тиқиндан фойдаланишда босим ўзгаришини ҳисоблашнинг математик модели ишлаб чиқилган ва детонация махсулотлари ва кучланиш тўлқинини таъсирида тиқиннинг ҳаракатсиз ҳолдан чиқариш вақтининг, тиқинни шпур бўйлаб ҳаракати вақти ва детонация махсулотларини эркин ҳаракатланиш вақти давомийлиги аниқланган;
тиқин узунлигини ва шпурда детонация махсулотларини чиқиб кетиш таъсири вақтини ошириш имконини берувчи полимер материалидан тайёрланган тиқиннинг сирпаниш ишқаланиш коэффициенти тиқин кенгайишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
турли материалли тиқинларни қўллаган ҳолда, портлатилган бўшлиқдаги босим ва детонация махсулотларининг эркин оқими вақти ўртасидаги боғлиқликни ҳисоблаш учун алоқадорлиги аниқланган;
полимер материаллардан тайёрланган тиқиндан фойдаланишда бурғилаб портлатиш ишлари ўлчамларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
тоғ жинсларини майдалашда портлашнинг поршенли таъсирини самарали ишини ва шпурли зарядда кучланиш майдонини таъминлаш билан детонация махсулотларининг самарали таъсирини оширишни таъминлаш имконини берувчи шпур тиқинларининг самарали конструкцияси ва унда ишлатиладиган материалнинг самарали тури ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Шпурларда сақловчи тиқинни қўллаган ҳолда ер ости кон лаҳимларини ўтиш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
портловчи моддаларнинг шпурли зарядларини портлатишда детонация махсулотларини сақлаб туришни таъминловчи полимер материалидан тайёрланган маҳкамловчи тиқин янги конструкцияси Зарафшан ДГҚЭ 69-сон штолняда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 2 февралдаги 10-34-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир циклда лахимларнинг олдинга силжиши 0,05-0,1 п.м. га ошиш, шпрурдан фойдаланиш коэффициенти 0,97 га етиш, бир метр лаҳим ўтишдаги шпурлар бурғилашнинг солиштирма сарфи 1,6 метрга ва портловчи моддалар солиштирма сарфи 1,3 кг га камайиш, тоғ жинсларини майдаланиш даражаси сифати яхшилаш, майдаланган тоғ жинслари учиш масофани қисқартириш ва портлатилган тоғ жинслари массалари ҳажмининг ошиш имконини берган;
горизонтал кон лахимларини ўтишда портлатиш ишларини олиб бориш усули Зарафшан ДГҚЭ 69-сон штолняда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2022 йил 2 февралдаги 10-34-сон маълумотномаси). Натижада, шпурлардан фойдаланиш коэффициентини 8% га ошириш, майдаланиш сифатини яхшилаш ва портлатилган кон массаси уюми кенглигини камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish