Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминов Рашид Олимовичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): ««Карьер бурғилаш дастгоҳи айлантирувчи-узатувчи механизмининг ишлаш қобилиятини ва ишончлилигини ошириш усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.16 – Кончилик машиналари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/Т415.
Илмий маслаҳатчи: Эгамбердиев Илхом Пулатович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик институти, DSc.17/04.06.2021.T.06.02.
Расмий оппонентлар: Джураев Рустам Умарханович, техника фанлари доктори, доцент; Хужаев Исматулла Кушаевич, техника фанлари доктори, профессор; Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади такомиллаштирилган айлантирувчи-узатувчи механизми трансмиссиясини яратиш орқали бурғилаш дастгоҳининг унумдорлиги, чидамлилиги ва ишончлилигини ошириш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бурғилаш дастгоҳи айлантирувчи-узатувчи механизмининг конструктив, кинематик ва динамик ҳамда технологик параметрларини тадқиқ қилиш ва аниқлаш имконини берувчи долота ботирилиш тезлигининг унинг ресурс ва ишончлилигини аниқловчи кўп параметрли математик модели ишлаб чиқилган; 
«тоғ жинси – ўқдаги босим кучи – бурғилаш тезлиги – ишончлилик» иерархик тизимни системали тадқиқ қилиш, бурғилаш инструментида унинг босим кучи билан ботирилиш ва айланиш тезлиги ва уларнинг ишончлилигига таъсирини ўзаро оптимал мутаносиблигини ўрнатиш имконини берувчи айлантирувчи-узатувчи механизмини гидравлик тизимини бошқариш услуби ишлаб чиқилган; 
тоғ жинсини қаттиқлигини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, бурғилаш режимида бурғилаш дастгоҳи гидравлик узатиш тизимининг ўқ бўйича қўйилган кучни ва босимни оптимал режимини танлаш имконини берувчи бошқаришнинг мехатрон схемаси ишлаб чиқилган; 
бурғилаш дастгоҳи айлантирувчи-узатувчи механизмининг такомиллаштирилган конструкцияси, яъни пневмогидравлик аккумуляторни дастгоҳга қўллаш натижасида, бурғилаш дастгоҳи ишчи жиҳозлари ва метоллоконструкцияларидаги динамик юкламаларни пасайтириш, шунингдек, бурғилаш ускунасининг унумдорлигини ва ишончлилигини ошириш усуллари ишлаб чиқилган;
бурғилаш дастгоҳи айлантирувчи-узатувчи механизмининг такомиллаштирилган конструкцияси ишлаб чиқилган ҳамда ускунанинг ишчи жиҳозлари ва металлоконструкцияларидаги динамик юкламаларнинг пасайишини унинг ўқидаги барқарор босим кучига боғлиқлиги аниқланган;
титрашларни пасайтириш, ишончлиликни ошириш, бурғилаш режимларини интенсивлаштириш ҳамда қаттиқ тоғ жинсларини бурғилашда дастгоҳнинг бурғилаш тезлигини ва ишлаш қобилиятини ошириш имконини берувчи электрогидромеханик айлантирувчи-узатувчи механизмли такомиллаштирилган конструкцияни комплекс синаш усули ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Карьер бурғилаш ускунаси айлантирувчи-узатувчи механизмининг ишлаш қобилиятини ва ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бурғилаш ускунаси узатиш механизмининг таклиф қилинган инновaцион конструкцияси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Жанубий кон бошқармаси «Зармитан» рудниги «Ўрталик» карьерида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 11 августдаги 02-06-07/8061-сон маълумотномаси). Натижада, карьер бурғилаш ускунасини ишлаш қобиляти 14-17% га ва бурғилаш унумдорлигини 18% га ошириш, шунингдек ускунанинг вертикал ва горизонтал тебранишларини 20% га пасайтиришни имконини берган;
бурғилаш ускунасини тоғ жинсини қаттиқлигини ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда, ўқ бўйича қўйилган кучни оптимал режимини танлаш имконини берувчи, бурғилаш ставини мехатрон бошқарувли гидравлик узатиш тизими билан жиҳозлаш схемаси «Навоий кон-металлургия комбинати» ДК Жанубий кон бошқармаси «Зармитан» рудниги «Ўрталик» карьерида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» ДКнинг 2021 йил 11 августдаги 02-06-07/8061-сон маълумотномаси). Натижада, бурғилаш режимини интенсивлаштириш имконини берган ҳамда қаттиқ тоғ жинсларини бурғилашда бурғилаш тезлигини 12-15% гача ошириш имконини берган, шунингдек бурғилаш ускунаси металлоконструкциялари ва ишчи жиҳозларининг динамик юкламаларини 12-14% гача пасайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish