Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусаинов Хуршид Ахмадовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Лёссимон ётқизиқларнинг тупроқ қатламлари ва уларнинг магнит хусусиятлари (Чирчиқ ҳавзаси ётқизиқлари мисолида)», 04.00.01 – Умумий ва минтақавий геология (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.1.PhD/GM34.
Илмий раҳбар: Тойчиев Ходжиакбар Абдурасулович, геология-минералогия фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Геология ва геофизика институти, DSc.24/30.10.2020.GM.125.01.
Расмий оппонентлар: Султонов Пўлатжон Салимович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор; Эгамбердиев Сайдиғани Абдурахимович, физика-математика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: “Регионалгеология” ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўртламчи даврда, Чирчиқ дарёси ҳавзасининг Аркутсой, Боксук, Қодиря ва Қорасу геологик кесмаларидаги лёссимон ва тупроқ жинсларини магнит хусусиятларини шаклланиш ва ўзгариш сабабларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Чирчиқ ҳавзасининг қуйи ва ўрта оқими объектларида тўртламчи давр лёссимон жинслар ва улар кесимидаги тупроқларини магнит хусусиятлари аниқланган; 
геологик кесимдаги лёссимон жинсларни ва тупроқларни магнит хусусияти қийматлари кескин ўзгариши, уларнинг тупроқдаги комплекс физик-кимёвий ва кимёвий жараён билан боғлиқлиги аниқланган; 
магнит хусусияти кўрсаткичлари ёрдамида, тупроқларни вақт давомида ўзгарганлик даражасини аниқловчи белгилари ва диагностика қилиш усуллари ишлаб чиқилган; 
геологик кесимларидаги лёссимон жинсларни ва ёпиқ қатламларини вақт давомида ўзгарганлигини аниқлаш учун магнит қовушқоқлик кўрсаткичи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Лёссимон ётқизиқларнинг тупроқ қатламлари ва уларнинг магнит хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
магнитометрик диагностика қилиш усули “Регионалгеология” ДУК амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 14 сентябрдаги 01/29-сон маълумотномаси). Натижада, Аркутсой, Боксук, Қодиря ва Қорасу участкаларида қўллаш орқали уларнинг таянч геологик кесимлардаги қатламларни ажратиш имконини берган;
тупроқлардаги аниқланган магнит хусусиятлари “Регионалгеология” ДУК фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 14 сентябрдаги 01/29-сон маълумотномаси). Натижада, Чирчиқ ҳавзасидаги таянч геологик кесимлардаги ўзгарганлик даражасини аниқлаш имконини берган;
сезувчанлик (10-7 СГС) юқори бўлган дала магнитометрик усули “Регионалгеология” ДУКда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг 2021 йил 14 сентябрдаги 01/29-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий усуллар билан ажратиб бўлмайдиган қатламларни ажратиш ва улар ёрдамида геологик кесимларни табақалаш ва таққослаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish