Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджиева Шахноза Абдувалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Азотсақловчи гетероциклик бирикмалар ҳосилаларини синтези ва технологияси», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/T1282.
Илмий раҳбар: Максумова Ойтўра Ситдиковна, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Тешабаева Элмира Убайдуллаевна, техника фанлари доктори, доцент; Худойбердиева Дилфуза Бахрамовна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: азотсақловчи гетероциклик бирикмалар-бензимидазол ва бензотриазол ҳосилаларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
этанол муҳитида, 60 С ҳароратда бензимидазол ва бензотриазолни аллилбромид билан аллиллаш реакцияси натижасида юқори унум билан 1,3-ди-аллилбензимидазолийбромид (80%) ва 1,3-диаллилбензотриазолийбромид (84%) тўртламчи тузларини ҳосил бўлиш усули ишлаб чиқилган;
1,3-диаллилбензимидазолий ва 1,3-диаллилбензотриазолийбромид тўртламчи аммоний тузларини радикал инициаторлар иштирокида полимерланиш жараёнининг мақбул шароитлари аниқланган ва қўлланилган инициаторлар орасида калий персулфат энг самарали эканлиги исботланган;
1,3-диаллилбензотриазолийбромид билан акрил кислотанинг бинар  сополимерланиш реакциялари олиб борилган  ва реакциянинг боришига таъсир этувчи асосий омиллар (реакция ҳарорати ва давомийлиги, сомономерлар нисбати, инициатор табиати) аниқланган, шунингдек аналитик, Файнаман-Росс усуллари ёрдамида жараённинг сополимерланиш константалари ҳисобланган; 
бензимидазол ва бензотриазол ҳосилалари асосида олинган бирикмалар 3% қўшилганда полиэтилен плёнкаларини УБ-нурлардан сақлаш ҳусусиятларини намоён этиши аниқланиб, эталон намунага нисбатан узилишдаги мустаҳкамлиги 13,7% ва нисбий чўзилувчанлиги 15,2% юқори эканлиги асосланган;
бензотриазол ва бензимидазол фрагментли азотли гетероциклик бирикмалари олиш технологияси ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Азотсақловчи гетероцик-лик бирикмалар - бензимидазол ва бензотриазол ҳосилаларини ишлаб чиқариш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бензотриазол ва аллил бромид асосида мономер ишлаб чиқаришга ташкилот стандарти  «O’ZSTANDART» агентлиги томонидан тасдиқланган (Ts 201912314-001:2021). Натижада, полиэтилен пленкаларининг деструкциясини олдини олиш хусусиятига эга бўлган УБ-стабилизатор олиш имконини берган;
бензотриазолни аллил бромид иштирокида аллилаш билан диаллилбензотриазол бромид тўртламчи аммоний тузларини олиш технологияси «Жиззах пластмасса» АЖнинг «амалиётга жорий этиш буйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзкимёсаноат» АЖ 2021 йил 6 майдаги 14-1698-сон маълумотномаси). Натижада, юқори ҳарорат ва қуёш нури таъсирига чидамли полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish