Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахматова Дилноза Мухитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Нефть ва ёғ-мой саноати чиқиндиларини утилизациялаш орқали хавфсиз маҳсулотларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.08 - Нефть ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/T2451.
Илмий раҳбар: Мусаев Маъруфжон Набиевич, техника фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.Т.04.01.
Расмий оппонентлар: Фозилов Садриддин Файзуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Рахмонов Тоир Зоирович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий нефт ва ёғ-мой саноати чиқиндилари асосида қурилиш битум ўрнини босувчи қуйқалар олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юқори углеводородли маҳаллий нефт ва ёғ-мой саноати чиқиндиларининг кимёвий таркиби ва кимёвий хусусиятлари аниқланган;
гидроизоляция ва том ёпиш қопламалари учун маҳаллий чиқиндиларга асосланган қурилиш битум ўрнини босувчи қуйқалари ишлаб чиқилган;
маҳаллий чиқиндилар асосида янги таркибга эга бўлган қурилиш битум ўрнини босувчи қуйқасининг таркиби ишлаб чиқилган; 
қурилиш битум ўрнини босувчи қуйқаларини олиш учун нефтшлами, гудрон (госсипол смоласи), сўндирилмаган оҳак ва техник олтингугурт маҳаллий арзон углеводородли чиқиндилар асосида олинган қуйқанинг технологик, физик-механик ва эксплуатацион хоссалари аниқланган;
нефтшлами, гудрон (госсипол смоласи), сўндирилмаган оҳак ва техник олтингугурт асосида қурилиш битум ўрнини босувчи қуйқаларини олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Маҳаллий нефт ва ёғ-мой саноати чиқинди ва қолдиқлари асосида қурилиш битум ўрнини босувчи қуйқаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
нефтшлами, госсипол смоласи каби саноат чиқинди ва қолдиқлари асосида қурилиш битум ўрнини босувчи қуйқалар олиш технологияси «Бухара Проспер Инвест» МЧЖнинг «амалиётга жорий этиш буйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 28-1/818-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш битум ўрнини босувчи гидроизоляцион қуйқа ишлаб чиқариш имконини берган;
саноат чиқинди ва қолдиқлари асосида олинган гидроизоляцион қуйқалар таркиби «Qurilish Montaj Building» МЧЖ томонидан Когон шаҳар қурилиш обектида жорий қилинган («Ўзбекнефтегаз» АЖнинг 2021 йил 16 ноябрдаги 28-1/818-сон маълумотномаси). Натижада, қурилиш битумни 35 % тежаш, иқтисодий самарадорлигини 30 % ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish