Sayt test rejimida ishlamoqda

Ержанова Дильфуза Кадирбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ибрайим Юсупов поэмаларининг лингвопоэтик таҳлили», 10.00.03 – «Қорақалпоқ тили» (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil967.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Пахратдинов Қуралбай Атаубаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Дўсимов Зариббай, филология фанлари доктори, профессор; Бекбергенов Қыдырбай, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ибрайим Юсупов поэмаларини лингвопоэтик жиҳатдан аниқлаш орқали шоирнинг индивидуал ижодий услубига хос хусусиятларни белгилаш ва поэтик асарларидаги тил элементларининг услубий имкониятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
И.Юсупов поэмаларида муайян лингвопоэтик вазифада қўлланган синонимлар, антонимлар, омонимларнинг шоир поэмалари бадиий-эстетик қимматини таъминловчи лисоний бирликлар сифатида воқелангани ва эскирган сўзларнинг ўша давр колоритини бериш учун қўлланганлиги, давр хусусиятларини очиб бериши далилланган;
адибнинг лингвопоэтик хусусияти сифатида фразеологизмлар ва нақл-мақоллардан фойдаланиш маҳорати очиб берилган, шунингдек, фразеологизмлар ва нақл-мақолларнинг лингвопоэтик жиҳати асосида нутқни ихчамлаштириш, тушунчани образли аташ, психологик ҳолатни ифодалаш, эмоционал-экспрессив функцияларни бажариши далилланган;
И.Юсуповнинг ўзига хос поэтик кашфиётлари асосида қўлланилган метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш, эпитет каби турларининг эстетик қимматини белгилашдаги услубий-функционал, лингвосемиотик аҳамияти далилланган;
қорақалпоқ тилшунослигида илк бор И.Юсупов поэмаларининг лингвопоэтик йўналиши асосида ижодкорнинг ўзига хос индивидуал услубий-поэтик маҳорати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. И.Юсупов поэмалари тилини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
И.Юсупов поэмаларидаги лексик бирликларнинг лингвопоэтик жиҳатдан қўлланишига доир илмий-назарий хулосалари «Qaraqalpaq tili» ва «Ádebiyat» фанларининг мазмунини тўлдиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 13 мартдаги 01-01/10-0921-сон маълумотномаси).  Натижада, умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёти фанларини ўқитиш жараёнида дарсликлар мазмунини бойитиш имкониятини берган.
Қорақалпоғистон Республикаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейида И.Юсупов ҳаёти ва ижоди, адабий мероси бўйича кўргазмалар ташкил этишда, адабий-бадиий экскурсия дарсларини ўтказишда ва илмий-назарий конференцияларда маъруза шаклида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2020 йил 9 мартдаги 2-04/447-сон маълумотномаси). Натижада, И.Юсупов поэмаларидаги бадиий образларнинг комил инсон тарбиясидаги роли ва аҳамияти кенг жамоатчиликка етказилиб, ёшларни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда, миллий онг ва тафаккурни ривожлантиришда катта ёрдам бермоқда.
И.Юсупов поэмаларида қўлланилган фразеологизмлар ва нақл-мақоллар билан боғлиқ хулосалардан Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятида, айниқса, шоирлар маҳоратини оширишда, ёш ижодкорларни камолга келтиришда, тўгарак ва семинарлар ўтказишда самарали фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 1 апрелдаги 33-сон маълумотномаси). Натижада, шоирнинг қаҳрамон образини яратишдаги адабий-бадиий маҳоратининг очилишига асос бўлган.
Шоирнинг ўзига хос поэтик ижоди асосида қўлланилган метафора, метонимия, синекдоха, ўхшатиш, эпитетларнинг асарнинг эстетик аҳамиятини белгилашдаги ўрни билан боғлиқ хулосалардан Қорақалпоғистон телеканалининг «Эркин фикр» кўрсатуви ва Қорақалпоғистон радиоканалининг «Хайрли тонг», «Тилга эътибор – элга эътибор», «Фан маржонлари», «Шоир сўзи – абадий» эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 1 апрелдаги 01-02/1079-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу телекўрсатув ва эшиттиришлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish