Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдазимов Азизжан Абдусабировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «ХХ аср бошларида Туркистонда таълим тарбия тизимини шакллантиришнинг педагогик жиҳатлари», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped578. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Джураев Дусмурод Уралович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср бошларида Туркистонда таълим-тарбия тизимини шакллантиришнинг педагогик жиҳатларига доир тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср бошларида Туркистонда таълим тизими ҳолати таълимни бошқариш ва мазмунини шакллантиришдаги бошқа миллат ва халқлардан устуворлика эришишга қаратилган ғоявий курашлар, таълим устуворлигидаги қарама-қарши ички ва ташқи тенденциялар билан бевосита боғлиқ эканлиги тарихийлик ва холислик параметрларига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
Туркистонда таълим тизимининг ташкил этилиши тизимли-ташкилий этнопедагогик, компаративистик, антропологик, акмеологик мезонлар, ижтимоий-маданий ҳодисаларнинг диалектик табиий-тарихий оқибатлари, реал тарихий шароитларнинг ўзаро ҳаётий-витаген таъсири жараёнида тажрибавий-оқибатли характерга эга эканлиги аниқлаштирилган;
ХХ аср бошларида Туркистонда таълим тизими моделининг мазмуни консерватив ва ҳур ғоялар кураши, педагогик фаолиятнинг менталлигини сақлаш учун эмоционал-қардриятли ҳаракат, маҳаллий аҳоли саводхонлик даражасини ошириш борасидаги маҳаллий маърифатпарварларнинг ривожлантирувчи миллий қадриятларга хос педагогик саъйи ҳаракатларини прогрессив синхронлаштириш асосида аниқлаштирилган;
Туркистонда таълим тизими мазмуни даврнинг тарихий-хронологик шарт-шароитлари, маҳаллий халқлар таълим олиш имкониятларининг мажбурий қисқартирилиши, маҳаллий аҳоли онгига тобелик тарбиясининг сингдириб борилиши аждодларимиз томонидан яратилган педагогик таълимотларни хаққоний ўрганишга имкон бермаганлиги назарий-эмпирик жиҳатдан аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия таълими жараёнида ўқувчиларнинг экогигиеник билимларини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида: 
ХХ аср бошларида Туркистонда таълим тизими ҳолати таълимни бошқариш ва мазмунини шакллантиришдаги бошқа миллат ва халқлардан устуворликка эришишга қаратилган ғоявий курашлар, таълим устуворлигидаги қарама-қарши ички ва ташқи тенденциялар билан бевосита боғлиқ эканлиги тарихийлик ва холислик параметрларига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар асосида “Жаҳон тарихи” дарслиги ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 13 мартдаги 83-сонли буйруғи асосида берилган 82-102-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг тарихий, ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш имкони оширилган;
Туркистонда таълим тизимининг ташкил этилиши тизимли-ташкилий этнопедагогик, компаративистик, антропологик, акмеологик мезонлар, ижтимоий-маданий ҳодисаларнинг диалектик табиий-тарихий оқибатлари, реал тарихий шароитларнинг ўзаро ҳаётий-витаген таъсири жараёнида тажрибавий-оқибатли характерга эга эканлиги аниқлаштиришга оид таклифлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4270/04-рақамли далолатномаси). Натижада, талабаларнинг тарихий билимларини ўзлаштириш самарадорлигини аниқлаш мезонларини такомиллаштиришга эришилган;
ХХ аср бошларида Туркистонда таълим тизими моделининг мазмуни консерватив ва ҳур ғоялар кураши, педагогик фаолиятнинг менталлигини сақлаш учун эмоционал-қадриятли ҳаракат, маҳаллий аҳоли саводхонлик даражасини ошириш борасидаги маҳаллий маърифатпарварларнинг ривожлантирувчи миллий қадриятларга хос педагогик саъйи ҳаракатларини прогрессив синхронлаштириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар КА-1-003 рақамли “Ёшларда Ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 30 декабрдаги 02-07-4270/04-рақамли далолатномаси). Натижада, талабаларнинг Туркистонда таълим тизими ривожига доир ўқув материалларини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга эришилган;
Туркистонда таълим тизими мазмуни даврнинг тарихий-хронологик шарт-шароитлари, маҳаллий халқлар таълим олиш имкониятларининг мажбурий қисқартирилиши, маҳаллий аҳоли онгига тобелик тарбиясининг сингдириб борилиши аждодларимиз томонидан яратилган педагогик таълимотларни хаққоний ўрганишга имкон бермаганлиги назарий-эмпирик жиҳатдан аниқлаштиришга оид маълумотлар асосида “Жаҳон тарихи” дарслиги ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2013 йил 13 мартдаги 83-сонли буйруғи асосида берилган 82-102-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, Туркистонда таълим-тарбия тизими ривожининг ижтимоий-маданий педагогик шарт-шароитларини ёритиб беришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish