Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Элмурод Кучкарбоевичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гадолиний A=156,158,160 изотоплари ротацион ҳолатларининг ҳоссалари”, 01.04.08 – “Атом ядроси ва элементар заррачалар физикаси. Тезлаштирувчи техника”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/FM255. 
Илмий раҳбар: Усманов Пазлитдин Нуритдинович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА “Физика-Қуёш” Илмий ишлаб-чикариш бирлашмаси, DSc.02/27.02.2020.FM/T.110.01.
Расмий оппонентлар: Саидханов Насир Шакирович, физика-математика фанлари доктори, профессор; Надирбеков Махмуджон Сулайманович, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: деформацияланган жуфт-жуфт ноёб Ер элементлари ядролари коллектив ҳолатларининг энергиялари ва электромагнит хусусиятларидаги ноадиабатикликни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кориолис аралашувини ҳисобга олувчи феноменологик модель бандларнинг инерция моментларини бир деб олиб, ҳамда Гамильтон оператори базис ҳолатлар диапазонини кенгайтириш асосида такомиллаштирилди. Шу модель доирасида ноёб Ер элементлари ядролари мусбат жуфтлилик ҳолатлари энергия спектри ва электромагнит хусусиятларини талқин этишнинг мукаммаллашган янги параметрлаш усули таклиф этилди;
илк бор изотопларини қуйи жойлашган банд ҳолатларидан электр квадруполь ўтишларнинг келтирилган эҳтимолликлари нисбатларида ноадиабатиклик кескинроқ намоён бўлиши сабаблари кўрсатилган; 
экспериментда кузатилган банд ҳолатларини магнит хусусиятлари бўлган мультиполь аралашув коэффициенти ҳамда асосий банд ҳолатларига ўтишлар келтирилган эҳтимолликлари  таъқиқланган ўтишлар орқали илк бор тушунтирилди;
илк бор гадолинийни А=156,158,160 изотоплари   ротацион бандларида янги ҳолатлар ва А=158 изотопида характеристикалари   бўлган қўшимча ҳолатларни мавжуд бўлишлиги назарий башорат қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
гадолиний A=156,158,160 изотоплари ротацион ҳолатларининг ҳоссалари бўйича олинган илмий хулосалар асосида:
гадолинийнинг A=156,158,160 изотопларини ротацион ҳолатлари инерция моментларига оид олинган янги натижалар халқаро олимлар томонидан илмий журналда (Journal Sains Malaysiana, 2022) жуфт-жуфт деформацияланган ядроларда квантланган марказдан қочирма чўзилишни ротацион спектрга таъсирини ўрганишда фойдаланилган; 
мультиполь аралашув коэффициенти, ротацион бандлар ичидаги ва бандлар ўртасидаги ва  ўтишлар келтирилган эҳтимолликлари FRGS19-039-0647 “Dynamics of excited states of neutron-rich well-deformed lanthanide nuclei” 2019/2022 (Халқаро Малайзия Ислом Университетининг 2021 йил 18 ноябрдаги маълумотномаси) фундаменталь лойиха доирасида фойдаланилган;
инерция моментларини Харрисни икки параметрли формуласидан фойдаланиб аниқланган натижалар ва ротацион бандлар Кориолис аралашувини эътиборга олувчи феноменологик модель ёрдамида олинган тўлқин функциялар FRGS19-039-0647 “Dynamics of excited states of neutron-rich well-deformed lanthanide nuclei” 2019/2022 (Халқаро Малайзия Ислом Университетининг 2021 йил 18 ноябрдаги маълумотномаси) фундаменталь лойиха доирасида фойдаланилган. Илмий натижаларнинг қўлланилиши деформацияланган ядроларнинг айланма ҳолатлари спектрининг нозик структурасини аниқлашга имкон берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish