Sayt test rejimida ishlamoqda

Қосимов Одилбек Юнусовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Эгрилиги ўзгармас кўпхилликларда сингуляр риман қатламалар геометрияси», 01.01.04 – Геометрия ва топология (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/FM520.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Илмий раҳбар: Нарманов Абдигаппар Якубович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: физика-математика фанлари доктори, профессор Заитов Адилбек Атаханович (Тошкент архитектура-қурилиш институти); физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, Шарипов Хуршид Фазлиддинович (Самарқанд давлат университети).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сингуляр риман қатламалари геометриясини ва Киллинг вектор майдонлар орбиталари тўплами структурасини тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Евклид фазосида коўлчами кичик бўлган сингуляр риман қатламаларининг тўлиқ таснифи олинган;
Компакт кўпхилликларда коўлчами кичик бўлган сингуляр риман қатламаларининг тўлиқ таснифи олинган;
Евклид фазосида сингуляр риман қатламасининг сингуляр қатламлари бир биридан ажралган бўлса, қатлама кесимга эга бўлиши исботланган;
Сингуляр риман қатламасининг қатламлари тўпламида уни силлиқ орбифолдга айлантирувчи дифференциал структура мавжудлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Диссертация тадқиқоти жараёнида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий қилинган:
Евклид фазолари ва компакт кўпхилликларда аниқланган сингуляр риман қатламалар геометрияси Ф4-ОТ-0-79517 “Қатламали кўпхилликларнинг геометрияси ва топологияси” номли грант лойиҳада қатламали кўпхилликларнинг геометрик хоссалари ҳақидаги масала ечимида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта таълим вазир¬лигининг 2021 йил 2 февралдаги № 89-06-201 сонли маълумотномаси). Илмий нати-жаларнинг қўлланилиши эгрилиги ўзгармас кўпхилликларда аниқланган қатлама қатламининг секцион эгрилигини  ҳисоблаш учун аниқ формулаларни топиш имконини берган;
Киллинг вектор майдонлари орбиталари ҳосил қилган сингуляр риман қатламалар геометриясидан Удмуртия давлат университетининг “№-20-01-00293 Бошқариш назарияси ва терминал моменти фиксирланмаган дифференциал ўйинлар назарияси масалаларидаги сифатли усуллар” номли тадқиқот лойиҳасида динамик системалар ва дифференциал ўйинларни бошқариш масалаларини ечишда фойдаланилган. (Удмуртия давлат университети, Россия, маълумотнома № 7873-2899/30, 29 март 2021 йил). Илмий натижаларнинг қўлланилиши бошқарув тизимларининг ва диф-ференциал ўйинларнинг эришувчанлик тўпламлари геометриясини аниқлаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish