Sayt test rejimida ishlamoqda

Торениязов Жалгас Ержановичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: XVII-XIX асрлардаги Жанубий Орол бўйи шаҳарлари тарихи, 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD.Tar809. 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хакимниязов Жолмурза Хожабекович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.   
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдуллаев Уткир Исмаилович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Бауетдинов Рауаж Аяпбергенович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади XVII-XIX асрларда Жанубий Орол бўйидаги мавжуд бўлган марказий шаҳарлар ҳамда қўрғон шаҳарлар тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
XVII-XIX асрларда Қорақалпоғистон ҳудудида қалъа функцияларига эга бўлган объектлар қисқа тарихий вақт ичида пайдо бўлганлиги, кейинчалик улар йирик шаҳарлар ҳудудига ва мустаҳкам турар-жойларга айланганлиги асосланган;
XVIII асрда бир неча йирик шаҳарлар (Хўжайли,Чимбой, Қўнғирот) ажралиб чиқиб, улар мудофаа деворлари билан ўралганлиги, бозорлар маданий, диний марказ сифатида фаолият кўрсатганлиги, қалъа атрофида   яшаган халқлар босқинчилик вақтида қалъага кириб унинг мудофаасига ўз ҳиссаларини қўшишганлиги далилланган; 
Орол бўйи, Амударё ва Сирдарё оралиғида ярим ўтроқ, ярим кўчманчи хўжалик(деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик)ка асосланган халқларнинг Ақ қалъа, Қудайберган – қалъа, Янги қалъа (Жаңа қала), Эшон қалъа, Нукус қўрғони, Ўраз оталиқ – қалъа, Арзи-қалъа, Серен – қалъа номдаги қўрғон шаҳарлари ва Сасиқбий – қўрғони, Эрежеп қалъа (Ережеп қала), Эрназар қалъа, Капир қалъа, Бийрук, Меҳтер қалъа, Жонғози-қалъа, Қалмоқ-қалъа, Ўринбой қалъа номдаги маскан жойлари мавжуд бўлганлиги аниқланган;
XIX асрнинг 50-йилларида янгидан пайдо бўлган қўрғон қалъалар қорақалпоқ халқининг миллий озодлик учун кураши даврида ҳимояланиш, паноҳ топиши учун режалаштирилгани боис, уларнинг қурилиши ва лойиҳаларида,  аввало, мудофаа иншоотлари катта роль ўйнаганлиги исботланган.
IV. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. XVII-XIX асрлардаги Жанубий Орол бўйи шаҳарлари тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар асосида:
XVIII асрда бир неча йирик шаҳарлар (Хўжайли,Чимбой, Қўнғирот) ажралиб чиқиб, улар мудофаа деворлари билан ўралганлиги, бозорлар маданий, диний марказ сифатида фаолият кўрсатганлиги, қалъа атрофида   яшаган халқлар босқинчилик вақтида қалъага кириб унинг мудофаасига ўз ҳиссаларини кўшишганлигига оид натижалардан ўлкашунослик музейларида ўлканинг қадимий шаҳарларига оид экспозицияларни ташкил қилишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармаси  2021 йил 22 сентябрдеги 2 10/1-сон далолатномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ўлкашунослик музейлари эксонатларини мазмунан бойитилишига хизмат қилган; 
XVII-XIX асрларда Орол бўйи, Амударё ва Сирдарё оралиғидаги ярим ўтроқ, ярим кўшманчи хўжаликга (деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик) асосланган халқларнинг қалъа шаҳарлари ва маскан жойларини аниқлашда диссертация иши бўйича эълон қилинган мақолаларда келтирилган назарий хулосалар фойдаланишда хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ Гуманитар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 24 сентябрдаги 2.60/1-сон маълумотномаси). Натижада XVII-XIX асрларда Орол бўйи минтақаси аҳолисининг ички миграциялари тўғрисидаги назарияни мазмунан бойитишга хизмат қилган;
XVII-XIX асрларда Қорақалпоғистон ҳудудида қалъалар функцияларига эга бўлган объектлар мавжуд бўлиб, улар қисқа тарихий вақт ичида пайдо бўлиши  билан бирга кейинчалик баъзилари йирик шаҳарлар ҳудудига, бошқалари бўлса мустаҳкам турор-жойларга айланиб қолганлиги билан боғлиқ натижалардан 2021 йилда Қорақалпоғистон телеканалининг  «Ассалаўма алейкум Қарақалпақстан» кўрсатуви орқали намойиш этилган ва Қорақалпоғистон радиоканалининг «Мусиқий дам олиш дастурлари» бош муҳарририяти томонидан «Тарихий шахслар», «Мийрас» эшиттиршлари сценарийларин тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 10 июндаги 01-02/295-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши ўқувчи ёшлар, талабалар, олимлар ва тарихга қизиқувчи аҳолига қатламларининг тарихий тафаккурини бойитишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish