Sayt test rejimida ishlamoqda

Матжанов Аман Жарылкаповичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қорақалпоғистоннинг транспорт тарихи (1925-2020 йй.), 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD.Tar861. 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сейтимбетов Мынсызбай Казакбаевич, тарих фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Tar.20.05.  
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сарыбаев Маман Ктайбекович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент; Бекимбетов Бахадыр Мырзабаевич, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1925-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд транспорт тизими тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Россия империясининг бутун Ўрта Осиёда ягона транспорт сиёсатини юритиши натижасида Оролбўйи ўлкасида Каспий Волга йўли орқали бўладиган савдо-сотиқ алоқалари деярли тўхтаганлиги, янги Бухоро-Оренбург савдо йўли тармоғининг Петро-Александровск ва Чимбой ўртасидаги алоқа йўли катта аҳамиятга эга бўлганлиги асосланган; 
мустамлакачилик даврида пароход, флотилия, автомобиль, темир йўл, ҳаво йўли каби транспорт хизмати янги турларининг жорий қилиниши империядаги хусусий шахслар ва акционерлик жамиятлари капиталининг Оролбўйи минтақасига кириб боришига йўл очиб берганлиги далилланган;
Қорақалпоғистон ҳаво йўли транспорт тизими дастлаб ташкил қилинган даврда зараркунандаларга қарши курашиш ҳамда почта-йўловчилар ташиш вазифасини бажарганлиги, ҳудуд Ўзбекистон таркибига киритилганидан кейин транзит юк ва йўловчилар ташиш, санитария авиацияси кабиларнинг йўлга қўйилганлиги ҳамда республика халқ хўжалигини ривожлантиришда ҳаво йўлининг муҳим ўрин тутганлиги далилланган; 
мустақиллик йилларида Учқудуқ-Мунгли-Тўрткўл, Қўнғирот-Бейнов, Навоий-Учқудуқ-Мискин-Нукус темирйўл магистралларининг йўлга қўйилиши ҳамда зарурий инфратузилманинг шакллантирилиши Қоратош ва Устюрт текислигидаги фойдали қазилма бойликларининг самарали ўзлаштирилишига хизмат қилганлиги далилланган.
IV. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон транспорт тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва тавсиялар асосида:
Қорақалпоғистон аҳолиси азалдан қуруқлик ва сув йўллари орқали қўшни ҳудудлар билан алоқалар ўрнатиб келган бўлса-да, Россия империясининг бутун Ўрта Осиёда ягона транспорт сиёсатини юритиши натижасида Оролбўйи ўлкаси Каспий Волга йўли орқали бўладиган савдо-сотиқ алоқалари деярли тўхтаб,  янги Бухоро-Оренбург савдо йўли тармоғининг Петро-Александровск ва Чимбой ўртасидаги алоқа йўли катта аҳамиятга эга бўлганлигига оид натижалардан “Қорақалпоғистон тарихи ва маданияти” музейидаги экспонатлар мазмунан бойитишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 2-03/1761-сон маълумотномаси). Натижалар музейдаги экспонатлар орқали жойларда кўргазмаларни ташкил этиш ҳамда сайёҳларнинг музейга қизиқишларининг ортишига хизмат қилган; 
мустамлакачилик даврида транспорт хизматининг янги турлари: пароход, флотилия, автомобиль, темир йўл, ҳаво йўли каби воситалари жорий қилиниши имериядаги хусусий шахслар ва акционерлик жамиятлари капиталининг Оролбўйи минтақасига кириб боришига йўл очиб берганлигига оид натижалардан  Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йиллари бажарилган ФА-Ф1-ГОО1 “Қорақалпоғистон жаҳон маданияти контекстида: Амударёнинг қуйи томонидаги шаҳар ва шаҳар маданиятининг тарихий истиқболлари” фундаменталь лойиҳада мазкур диссертация материалларидан фойдаланилган (ЎзР ФА ҚҚБ ҚҚГИТИнинг 2021 3 августдаги 189/1-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси халқ хўжалигининг ривожланишида транспортнинг тутган ўрни ва таъсирини эътиборга олиш имкони яратилган;
мустақиллик йилларида Учқудуқ-Мунгли -Тўрткўл, Қўнғирот –Бейнов, Навоий-Учқудуқ-Мискин-Нукус темирйўл магистралларининг йўлга қўйилиши ҳамда уларга зарурий инфратузилмани шакллантирилишига оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва спорт бош бошқармасининг ўлкада тарихий туризмнинг тарихий археологик йўналиш маршрутларини ишлаб чиқиш бўйича мақсадли дастурларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва спорт бош бошқармасининг 2021 йил 9 ноябрдаги 02-11/1604-сон маълумотномаси). Натижалар ҳудуднинг туристик салоҳиятини оширишга, ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга кенг имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish