Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалова Дильфуза Энуаровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 
I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоқ адабиётида новелла жанри», 10.00.12 – Қорақалпоқ адабиёти. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fil677.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бекбергенова Зияда Утеповна, филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистан Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Нуржанов Пердебай Ержанович, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Ктайбекова Зулфия Кенгесбаевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қорақалпоқ адабиётида новелла жанри шаклланиши ва ривожланишига таъсир ўтказган омилларни аниқлаш, миллий эстетик тафаккурда жанр вазифадошлигини белгилаш ва ривоя матни ғоявий-эстетик моҳиятини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ адабиётида новелла ва ҳикоя ўртасидаги жанрий дифференциация исботланиб, жанрнинг композицион қатъийлиги, структура жиҳатдан ихчамлиги, драматик ҳолатларга бойлиги ҳамда каноник хусусиятлари аниқланган;
новеллаларнинг мавзу кўлами, ғоявий-тематик диапазони аниқланиб, жанрга хос кескин конфликт, драматизм, ўткир сюжет, лиризм ва психологизм, кутилмаган ечим каби специфик хусусиятлар, новелла ва ҳикоя ўртасидаги композицион тафовут ва ғоявий муштараклик далилланган;
қорақалпоқ новеллаларида воқеаларнинг хронологик тартибда берилмаслиги, лаконизм ва қаҳрамон руҳий ҳолатини беришда предмет, хотира, туш каби бадиий тафсилот ҳамда портрет, пейзаж сингари поэтик маҳорат бадиий-эстетик жиҳатдан очиб берилган;
жанр бадиий-эстетик моҳияти, типологик муштараклиги муайян асарлар асосида ўзига хос янги назарий қарашлар билан бойитилган ҳамда ижодкорга хос тил хусусиятлари, бадиий психологик ифодалаш услуби, мураккаб поэтик тасвир йўсини ва ёзувчининг ижодий индивидуаллиги очиб берилган, шунингдек новеллада бадиий воқеаликни тасвирлашдаги натурализмга асосланган камчиликлар исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ адабиётида новелла жанри генезиси, тараққиёт тамойиллари ва специфик хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида олинган натижалар асосида:
бадиий тизимда новелла жанрининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва эволюцияси, жанр ва ғоявий-тематик хусусиятини тадқиқ қилишга тегишли материаллар ва илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” (2017-2020 й.й.) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 25 августдаги 219/1-сон маълумотномаси). Натижада, шу лойиҳанинг қорақалпоқ прозасида кичик эпик жанрларнинг (ҳикоя, новелла, очерк ва ҳ.) тадқиқи тарихини ўрганишга бағишланган бўлимларини ёзишда манба сифатида фойдаланилган;
новелла жанри ва унинг қорақалпоқ адабиётида тутган ўрни ва аҳамияти, назарияси, ўзига хос хусусияти юзасидан олинган хулосалардан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси томонидан ўтказилган проза кечасига бағишланган семинарларда ва йилнинг якунига бағишланган тадбирларда маъруза сифатида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг 2021 йил 25 августдаги 94-сон маълумотномаси). Натижада, ёш ижодкорларнинг новелла жанри ҳақида кенг билим ва тушунчага эга бўлишига ҳамда бадиий маҳоратини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга амалий хизмат қилган;
новелла жанрининг ғоявий-тематик йўналишлари, бадиий-эстетик хизмати ва новелла ижодкорларининг эпика жанрини тур ва шакл, услубий томондан бойитишдаги ўзига хос маҳорати тўғрисидаги илмий ва амалий хулосаларидан Қорақалпоғистон Республикаси телерадиоканалининг «Адабий портрет», «Адабиёт ва давр», «Хайрли тонг», «Ёшлар студияси», «Ёзувчи ва замон» кўрсатув ва эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25 августдаги 01-02/412-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ ёзувчилари новеллаларининг қорақалпоқ насрида тутган ўрни, ғоявий-тематик, жанрий ва бадиий-эстетик томонлари кенг жамоатчиликка тарғиб қилинишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish