Sayt test rejimida ishlamoqda

Сейтимбетова Наргиза Мынсызбаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасида миллатлараро муносабатларнинг ривожланиши (1991-2021 йй.)», 07.00.01-Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Tar399. 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кощанов Бахытбай Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12. 2019.Tar.20.05.   
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Джумашев Аскар Мамбетович, тарих фанлари доктори; Уразова Лариса Карамовна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат педагогика институти
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Қорақалпоғистон Республикасида миллатлараро муносабатларнинг ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Қорақалпоғистон Республикасида миллатлараро муносабатларнинг тарихий илдизлари милоддан аввалги I йилликка оидлиги аниқланиб, Орол бўйи минтақасида яшовчи миллат вакилларининг ўзига хос ўтроқ ва кўчманчи яшаш муҳити, иқтисодий ва қишлоқ хўжалиги фаолияти давомида маданий ландшафт бирлигига эга эканлиги ҳамда ушбу минтақада тўпланган хўжалик тажрибаси асосида ижтимоий-иқтисодий хўжалик типининг шаклланганлиги асосланган; 
XX асрнинг 30-йилларида Оролбўйи минтақасининг иқлими ва табиий шароити шоличилик ва чорвачилик учун қулай бўлганлиги сабабли ушбу ҳудудларга корейс ва қозоқ миллати вакилларининг кўпроқ кўчиб келганлиги далилланган;
Орол денгизининг қуриб бориши билан минтақадаги экологик вазият натижасида юзага келган иқтисодий-ижтимоий омиллар, айниқса, Қорақалпоғистоннинг шимолий ва марказий туманларида яшовчи қозоқ миллати вакилларининг этник миграциянинг ривожланишига олиб келиб, уларнинг кўчиб кетиши республика миллий таркибида демографик ўзгаришларга олиб келганлиги асосланган; 
республика миллий таркибида русийзабон халқлар мустақилликнинг дастлабки йилларида кўпчиликни ташкил қилиб, кейинчалик уларнинг кўчиб кетиши ва туғилиш жараёнининг пастлиги сабабли сон жиҳатдан камайиши, арманлар, яҳудийлар, молдаванлар, немислар, грузинлар, литваликлар, эстонлар, латишларни эса кўчиб кетиши ҳамда кексайиш жараёни сабаб статистик маълумотлардан тушиб қолганлиги асосланган.
IV. Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида миллатлараро муносабатларни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:
Қорақалпоғистон Республикасида миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш доирасидаги вазифаларни ҳал этишга йўналтирилган давлат муассасаларининг этномаданий инфратузилмасини ривожлантириш юзасидан билдирилган таклифлардан  2019-2021 йилларда Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”нинг 7-банди ижросини таъминлаш юзасидан Қорақалпоғистон Республикасида Этномаданий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича котибиятининг 2021 йил 4 октябрдаги 11-10/75-сон маълумотномаси). Натижада давлат муассасаларининг этномаданий инфратузилмасини ривожлантириш имкони яратилган; 
Қорақалпоғистон Республикасида миллий-маданий марказларнинг миллатларни консолидациялаштирувчи конструктив институтларга айлантириш юзасидан билдирилган таклифлардан ва миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда рус маданий марказининг тутган ўрни бўйича хулосалар ва амалий тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Рус маданий маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди гранти асосида ўтказилган «В семье единой» лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Рус маданий марказининг 2021 йил 22 июндаги 06-03-сон маълумотномаси). Натижалар республикада миллий-маданий марказларнинг миллатларни бирлаштирувчи институт сифатида аҳамиятининг ортишига ва миллатлараро барқарорликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилган; 
миллатлараро муносабатлар соҳасида давлат сиёсатини кенг оммага етказишда оммавий ахборот воситаларининг роли, Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган миллий-маданий марказлар ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон – умумий уйимиз” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021 йил 1 июндаги 01-02/280-сон маълумотномаси). Натижада ёш авлодни ватанпарварлик, миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашда, миллий ўзликни англашда муҳим аҳамият касб этган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish