Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳазратқулова Элмира Бозарбоевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Адабий-тарихий асарларда бадиий ижод масалалари (“Бобурнома” ва “Тарихи Рашидий” асосида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.PhD/Fil1343.
Илмий раҳбар: Болтабоев Ҳамидулла Убайдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас, филология фанлари доктори; Сулаймонов Исроил, филология фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “Бобурнома” ва “Тарихи Рашидий” асарларида адабиётшунослик масалалари, жумладан, муаллиф услуби, адабий муҳит ҳамда танқид ва адабий сиймоларга хос хусусиятларни Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Ҳайдар мирзонинг адабий-эстетик қарашларидаги анъaнавийлик ва ўзига хос индивидуал жиҳатларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«Бобурнома» ва «Тарихи Рашидий» асарларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва Ҳайдар мирзонинг адабий-эстетик қарашларидаги ўзига хослик, ҳаётий материалга мунаққид сифатида ёндашувдаги муносабати ва уларни очиб беришдаги холислик ҳамда далиллаш каби тамойиллари асосланган; 
“Бобурнома” ва “Тарихи Рашидий” асарларида тасвирланган ижодкор шахс ва унинг адабий муҳитдаги етакчи ва таъсирлантирувчи ўрни, уларнинг асарларида акс этган шоирлар ҳасби ҳоли, мумтоз адабий танқидчиликнинг назарий, ғоявий ва бадиий  хусусиятлари далилланган;
адабий-тарихий асарлар таркибида тасвирланган адабий портретларнинг шоирлар тазкираларида кузатилган адабий жараён, жанр ва анъанавий поэтик шакллар билан алоқадорлиги исботланиб, ушбу портретларни яратишда муаллифларнинг бадиий маҳорати аниқланган;
Бобур ва Ҳайдар мирзонинг мутасаввиф адабий сиймоларга бўлган тариқат жиҳатидан муносабати, ушбу асарлардаги валийлар тазкираларига хос бўлган каромат ва маноқибларнинг таърифланиши, муршид ва мурид силсиласининг баён этилиши  каби  жиҳатларнинг мавжудлиги далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бобурнома” ва “Тарихи Рашидий” асарлари бадиий ижод масалаларини илмий тадқиқ этиш бўйича натижалардан:
“Бобурнома” ва “Тарихи Рашидий” асарларида адибларнинг адабий услубини тадқиқ этиш ва муаллиф образи бажарган вазифалар, адабий муҳит ва мумтоз адабий танқиднинг белги ва хусусиятлари юзасидан олинган хулосалардан ФА-Ф1-Г002 рақамли «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада белгиланган вазифалар ижросида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 28 октябрдаги  318/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ишининг мумтоз насрий асарларда адиб услуби, адабий муҳит ва адабий танқидчиликнинг ўзига хос илмий қирраларини ўрганишга доир  таҳлиллар билан бойишига хизмат қилган;
“Бобурнома” ва “Тарихи Рашидий” асарларида ижодкор тарихий шахслар адабий портретларини ўрганиш воситасида шоирлар тазкирасига хос белгилар, мутасаввиф адиблар сиймосига Бобур ва Ҳайдар мирзоларнинг ирфоний муносабатлари, валийлар тазкирасига хос жиҳатларга доир назарий хулосаларидан ФА-Ф1-005 рақамли «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳада фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 28 октябрдаги 317/1-сон маълумотномаси). Натижада мумтоз ўзбек адабиёти тарихидаги шоирлар ва валийлар тазкирасининг қорақалпоқ адабиётшунослиги жанрларига таъсири масаласини ойдинлаштириш учун хизмат қилган. 
“Бобурнома”даги адабий муҳит ҳамда адабий-тарихий асарлар таркибида келувчи мумтоз адабиётшунослик жанрлари ҳақидаги илмий маълумотларидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлими қошидаги “Сангзор” адабий тўгараги машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Жиззах вилояти бўлимининг 2021 йил 6 сентябрдаги 37-сон маълумотномаси). Натижада тўгарак машғулотларининг мазмунан кўламдорлиги ва таъсирчанлиги ошиши кузатилган.
Бобурнинг ирфоний қарашлари ва «Бобурнома»да тазкирага хос унсурлар ҳақидаги илмий маълумотларидан  Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Мавзу” номли адабий-маърифий кўрсатувининг  тайёрланишида амалий фойдаланилган  (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканали 2021 йил 23 ноябрдаги 49-40-1774-сон маълумотномаси).  Натижада кўрсатувнинг илмий кўрсаткич ва далиллар билан бойишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish