Sayt test rejimida ishlamoqda

Тавакалов Жонибек Тавакаловичнинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик бошқарув механизмини такомилаштириш», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt65.
Илмий раҳбар: Ражаббаев Шароф Рахимбердиевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03/30.12.2019.I.60.03.
Расмий оппонентлар: Умаров Илхомжон Юлдашевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Қодиров Абдурашид Мажидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланти-ришнинг стратегик бошқарув механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф, тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш методикаси ҳудудий бандлик ва ижтимоий соҳа хизматлари, инфратузилма, ишбилармонлик, молиявий мустақиллик ва ҳудудий бошқарув самарадорлиги каби кўрсаткичларга устуворлик берган ҳолда ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқарув самарадорлигини “мутлоқ юқори”  [0,6;1,0], “юқори” [1,01-1,30], “ўрта” [1,31-1,60], “паст” [1,61-1,70] ҳамда “энг паст” [1,71-2,0] даражаларга табақалаштирилган ҳолда такомиллаштирилган;
минтақа илмий салоҳияти ва ишлаб чиқаришнинг илмий-инновацион асосини мустаҳкамлаш негизида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлан-тиришда илмий лойиҳаларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳисобига яратиладиган қўшилган қийматга таъсири орқали иқтисодиёт тармоқларида ялпи қўшилган қийматнинг 2030 йилгача бўлган пpoгнoз кўpcaткичлap ишлаб чиқилган;
бакалавриат таълими доирасида юқopи мaлaкaли кaдpлapни тaйёpлaш тизимига “инновацион менежмент” йўналишини киритган ҳолда ҳудудлap ижтимoий-иқтиcoдий ривожланиши рақобатбардошлик даражаси ва бoшқapув caмapaдopлигини ошириш асослаб берилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик бошқарув механизмини такомилаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш методикаси ҳудудий бандлик ва ижтимоий соҳа хизматлари, инфратузилма, ишбилармонлик, молиявий мустақиллик ва ҳудудий бошқарув самарадорлиги каби кўрсаткичларга устуворлик берган ҳолда ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ривожланишни бошқарув самарадорлигини “мутлоқ юқори”  [0,6;1,0], “юқори” [1,01-1,30], “ўрта” [1,31-1,60], “паст” [1,61-1,70] ҳамда “энг паст” [1,71-2,0] даражаларга табақалаштирилган ҳолда такомиллаштирилган таклифидан Ўзбекистон Республикасининг Президентининг “Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4702-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 декабрдаги 08/1-1080-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини ва бошқарув самарадорлиги даражалари паст ҳудудларни ривожлантириш бўйича қабул қилинадиган бошқарув қарорлари ва мақсадли дастурларини оширишга хизмат қилган.
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илмий лойиҳаларни маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштиришнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан асослаб берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 02-01/7447-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантир-ишда инновацион лойиҳаларни молиялаштириш учун маблағлар жаратилиши ҳамда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ҳудудий маҳсулоти ҳажми 1 фоизга ошиши хизматлар ҳажмини 0,267 фоизга, чакана товарлар айланмаси ҳажмини 0,085 фоизга, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмини 0,497 фоизга, ҳудудий экспорт ҳажмини 0,859 фоизга ортишига хизмат қилган.
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ишлаб чиқарилган инновацион маҳсулотлар ҳажмини ортишини яратиладиган қўшилган қийматга таъсири орқали иқтисодиёт тармоқларида ялпи қўшилган қийматнинг 2030 йилгача бўлган пpoгнoз кўpcaткичлapидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш, комуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги масалалари котибияти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 декабрдаги 08/1-1080-сон маълумотномаси). Натижада ушбу ҳудудларда ижтимоий – иқтисодий ривожлантириш бўйича инновацион фаолият инфратузилма объектлари сонини 2023 йилда 45 тага, 2025 йилда 65 тага, 2030 йилда 85 тага етказишга эришилади.
бакалавриат таълими доирасида юқopи мaлaкaли кaдpлapни тaйёpлaш тизимига “инновацион менежмент” йўналишини киритган ҳолда ҳудудлap ижтимoий-иқтиcoдий ривожланиши рақобатбардошлик даражаси ва бoшқapув caмapaдopлигини ошириш бўйича асослаб берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 20 декабрдаги 02-01/7447-сон маълумотномаси). Натижада узоқ муддатли истиқболда мамлакат ва унинг ҳудудлари бошқаруви самарадорлиги кўрсаткичининг барқарор ривожланиб боришини таъминлаш учун имкониятлар 12 фоизга ошишига хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish