Sayt test rejimida ishlamoqda

Илёсов Асроржон Ахроржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Саноат маҳсулотлари экспортининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Фарғона вилояти саноат тармоғи мисолида)» 08.00.03–“Саноат иқтисодиёти” ихтисослиги (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1405.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
Илмий раҳбари: Курпаяниди Константин Иванович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона политехника институти, PhD.03/27.02.2020.I.106.03.
Расмий оппонентлар: Носиров Илҳом Аббосович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc); Гаибназарова Зумрад Талгатовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилояти саноат маҳсулотлари экспортининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш тузилмаси, бошқариш тузилмаси, ҳамкорлик тузилмаси ҳамда мижозлар ва стажёр-кадрлар билан ишлаш тузилмаларини концентрациялаш асосида «Саноат маҳсулотлари экспорт маркази»нинг таркибий тузилиши такомиллаштирилган;
ҳудудий даражада саноат маҳсулотлари экспортига таъсир кўрсатувчи бевосита омиллар таркибига экспортга ишлаб чиқаришнинг кадрлар таркиби ва ҳудудий саноат ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлиги омилларини, билвосита омиллар таркибига ташқи савдо ва божхона сиёсати ҳамда давлат-хусусий шерикчилик сиёсати омилларини киритиш орқали экспортга тайёрлик индексининг «паст» (0-20 %), «ўртача» (21-50 %), «юқори» (51-80 %) ва «энг юқори» (81-100 %) чегарасидаги мезонлари орқали баҳолаш асосланган;
Фарғона вилоят саноат маҳсулотлари экспортига асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми, экспорт билан шуғулланувчи саноат корхоналари учун белгиланган солиқ ставкаси, саноат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланаётган корхоналар, ялпи ҳудудий саноат маҳсулоти ҳажми ва инфляция даражасининг таъсирини муқобиллаштириш асосида 2025 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосланган;
саноат кластери таркибига экспорт тузилмасини интеграциялаш асосида саноат маҳсулотлари экспорти самарадорлигини таъминловчи ташкилий-иқтисодий механизм асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Саноат маҳсулотлари экспортининг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш тузилмаси, бошқариш тузилмаси, ҳамкорлик тузилмаси ҳамда мижозлар ва стажёр-кадрлар билан ишлаш тузилмаларини концентрациялаш асосида «Саноат маҳсулотлари экспорт маркази»нинг таркибий тузилишини такомиллаштириш орқали ташкилий-иқтисодий самарадорликни таъминлашга қаратилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятига жорий қилинган (Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги №39-03-05/3476-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида экспорт марказининг таркибий тузилишини такомиллаштириш орқали саноат маҳсулотлари экспортини диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, ҳудудларда экспорт билан боғлиқ инфратузилма элементларини янада ривожлантириш имкониятини 12%га кенгайишига ҳамда саноат маҳсулотлари экспортини 15 %га ортишига эришилган;
ҳудудий даражада саноат маҳсулотлари экспортига таъсир кўрсатувчи бевосита омиллар таркибига экспортга ишлаб чиқаришнинг кадрлар таркиби ва ҳудудий саноат ишлаб чиқаришининг рақобатбардошлиги омилларини, билвосита омиллар таркибига ташқи савдо ва божхона сиёсати ҳамда давлат-хусусий шерикчилик сиёсати омилларини киритиш орқали экспортга тайёрлик индексининг «паст» (0-20 %), «ўртача» (21-50 %), «юқори» (51-80 %) ва «энг юқори» (81-100 %) чегарасидаги мезонлари орқали баҳолаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятига жорий қилинган (Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги №39-03-05/3476-сонли маълумотномаси). Мазкур янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий даражада саноат маҳсулотлари экспортига таъсир кўрсатувчи бевосита ва билвосита омиллар таркибини такомиллаштириш асосида соҳа фаолияти самарадорлигини ошириш, рақобат устунлигидан фойдаланган ҳолда саноат маҳсулотлари экспорти 8-10 %га ортиши таъминланган;
Фарғона вилоят саноат маҳсулотлари экспортига асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажми, экспорт билан шуғулланувчи саноат корхоналари учун белгиланган солиқ ставкаси, саноат маҳсулотлари экспорти билан шуғулланаётган корхоналар сони, ялпи ҳудудий саноат маҳсулоти ҳажми ва инфляция даражасининг таъсирини ҳисобга олувчи тренд модели асосида 2021-2025 йиллар учун асосланган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятига жорий қилинган (Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги №39-03-05/3476-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгилик амалиётга жорий этилиши натижасида саноат маҳсулотлари экспорти бўйича ҳудудий ривожлантириш стратегияси аниқлигини ошириш имконини берди;
саноат кластери таркибига экспорт тузилмасини интеграциялаш асосида саноат маҳсулотлари экспорти самарадорлигини таъминлаш бўйича такомиллаштирилган ва асосланган ташкилий-иқтисодий механизм юзасидан таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги фаолиятига жорий қилинган (Экспортни рағбатлантириш агентлигининг 2021 йил 16 сентябрдаги №39-03-05/3476-сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида интеграция алоқаларини яхшилаш, ҳудудий рақобатбардошликни ривожлантириш ва саноат маҳсулотлари экспортини 10-12 %га ортишини таъминлаган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish