Sayt test rejimida ishlamoqda

Аббосхонов Тоирхон Хасан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш», 12.00.11 – Парламент ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Yu292.
Илмий раҳбар: Хакимов Рахим Расулжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Отахонов Фозилжон Хайдарович, юридик фанлар доктори, профессор; Ширинов Джахонгир Джаббарович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича ўринбосари лавозимини таъсис этиш, ушбу ўринбосар зиммасига Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ахборот фаолиятини мувофиқлаштириш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш вазифалари юклатилиши асослаб берилган;
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонининг тузилмасида Парламент ахборот марказини ташкил этиш, унинг фаолиятини ахборот майдонида ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга жамоатчиликнинг муносабатини таҳлил қилиб, депутатларга етказишга йўналтиришнинг зарурати асослаб берилди ва ҳуқуқий асослари ишлаб чиқилган;
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилган ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг илмий хулосасини олиш амалиётини жорий қилиш бўйича зарур ҳуқуқий асослар ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий қилинган;
Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида парламентаризмни ривожлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўқув марказини ташкил этиш ва унинг фаолиятини парламент аъзоларини қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг замонавий услубларига, шунингдек ёрдамчи органлари ходимларини ахборот-таҳлилий таъминлашнинг замонавий шаклларини ўқитишга қаратишнинг илмий асослари ишлаб чиқилган;
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органининг қарорига кўра уларни илмий экспертизадан ўтказилишининг долзарблиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Норма ижодкорлиги жараёнини ахборот билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришмасалалари мавзусини тадқиқот этиш бўйичаолинган хулосалар натижалари асосида:
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ахборот фаолиятини мувофиқлаштириш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича ўринбосари лавозимини таъсис этиш, ушбу ўринбосар зиммасига Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ахборот фаолиятини мувофиқлаштириш ва оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш вазифалари юклатилишига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 23 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимини таъсис этиш тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девонининг 2021 йил 16 апрелдаги 03-1/438-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг реализация қилиниши парламентнинг ахборот сиёсати бўйича фаолиятини йўлга қўйишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг тузилмасида 10 та штат бирлигидан иборат Парламент ахборот марказини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгашининг 2021 йил 2 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2021 йил 19 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 709–IV-сонли Қарорига ўзгартиш
ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 771–IV-сонли қўшма қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девонининг 2021 йил 16 апрелдаги 03-1/438-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши ахборот майдонида парламент фаолияти учун зарур, шунингдек у томонидан муносабат билдирилиши шарт бўлган маълумотларни мониторинг қилиш, зарурларини таҳлил қилиш ва депутатларга етказиш, шу орқали бу йўналишда доимий доимий ахборот-таҳлилий таъминлаш амалиётини йўлга қўйишга хизмат қилган;
Қонунчилик палатасига киритилган ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтининг илмий хулосасини олиш амалиётини кенг жорий қилиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 25 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг айрим Қўшма Қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 480–IV/КҚ-131–IV-сонли Қўшма қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси девонининг 2021 йил 16 апрелдаги 03-1/438-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий қилиниши ҳар бир қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда илмий ёндашувни шакллантириш, илмий асосланган қонунларни қабул қилиш амалиётини йўлга қўйишга хизмат қилган;
Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасида парламентаризмни ривожлантириш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўқув марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги “2017 – 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги ПФ – 5953-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2021 йил 25 февралдаги 10-2-785-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг реализация қилиниши депутатлар ва сенаторларга замонавий қонун ижодкорлиги ва парламент назорати шаклларини амалга ошириш услубларини ўқитиш, парламент девонлари ходимларининг ахборот-таҳлилий таъминлаш бўйича малакасини ошириш бўйича тизимли малака курслари йўлга қўйилишига хизмат қилган;
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органининг қарорига кўра илмий экспертизадан ўтказилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда унинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш предметига тааллуқли илмий тадқиқотлар натижаларини ўрганиш ва уларнинг мутахассислар муҳокамаси тегишли илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари иштирокида ўтказилиши амалиётини йўлга қўйиш бўйича таклифлар 2021 йил 20 апрель куни қабул қилинган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ЎРҚ-682-сон Қонун лойиҳасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 24 апрелдаги 06/1-05/2134-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий қилиниши қонун лойиҳаларини ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини ишлаб чиқишда илмий тадқиқотлар натижаларини ўрганиш ва илмий доира вакиллари иштирокини таъминлашнинг ҳуқуқий асосларини яратишга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish