Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Бахтиёр Султонназировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда амалга оширилаётган модернизация жараёнида сиёсий партияларнинг ўрни», 23.00.02 – Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.DSc/Ss59.
Илмий маслаҳатчи: Муминов Алишер Гаффарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Ss.01.08.
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Фурқат Норйигитович, сиёсий фанлар доктори; Жўраев Қодир Асадович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Усмонов Маъруф Шакирович,  фалсафа фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда амалга оширилаётган модернизация жараёнида сиёсий партиялар иштирокининг самарали йўналишларини аниқлаш, унга таъсир қилувчи муаммоли ҳолатларни бартараф қилишга қаратилган илмий-назарий ёндашувлар ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“сиёсий партия-электорат”, “сиёсий партия-давлат бошқаруви органлари”, “сиёсий партия-фуқаролик жамияти институтлари”нинг ўзаро боғлиқлиги маҳсули сифатида сиёсий партиялар модернизация жараёнининг йўналтирувчилик, коммуникаторлик, бираштирувчилик функцияларини амалга оширувчи муҳим субъектига айланиши очиб берилган;
“Тараққиёт стратегияси” доирасида “инсон-жамият-давлат” тамойилининг устувор қилиб қўйилганлиги сиёсий партиялардан ўз дастурларида, аҳоли манфаатларини интеграциялаш, тизимлаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган агрегация ва артикуляция тизимида мос равишда трансформациялашувни амалга ошириши зарурати илмий асосланган;
амалдаги парламент партия фракцияларига “қонун ташаббускорлиги субъекти” мақомининг берилиши сиёсий партияларни модернизацион жараёнларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришдаги иштироки, қонун ижодкорлиги фаолиятининг сон ва сифат жиҳатидан ўсишига муҳим асос бўлиши исботлаб берилган;
халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятини регламентловчи қонунчилик асосини ишлаб чиқиш худудий вакиллик органларида партия гуруҳлари, доимий комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш, сессия кун тартибига масалалар киритиш, қарор лойиҳаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларнинг сиёсий-хуқуқий ечими бўлиши асосланган;
модернизация жараёнида аҳоли манфаатлари, эхтиёжлари ва талабларининг ортиши ҳамда ўзгариб бориши таъсирида партогенез динамикасида рўй берадиган модификацион ўзгаришлар центристик (марказ), экологик йўналишдаги сиёсий партияларнинг шаклланиши мисолида очиб берилган;
сиёсий партиялар тизимида электоратни қийнаётган муҳим сиёсий, иқтисодий, ижтимоий масалалар юзасидан доимий асосда ўрганишлар олиб борувчи, уларни ҳал қилиш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқувчи “ақл фабрикалари” (“think tanks”)ни шакллантириш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши
Ўзбекистонда амалга оширилаётган модернизацион жараёнлар ҳамда ушбу жараёнларда сиёсий партияларнинг иштироки юзасидан олинган илмий натижалар:
“Сиёсий партия – электорат”, “сиёсий партия – давлат бошқаруви органлари”, “сиёсий партия – фуқаролик жамияти институтлари” тизимидаги ўзгаришлар натижасида сиёсий партиялар модернизация жараёнининг йўналтирувчилик, коммуникаторлик, бираштирувчилик функцияларини амалга оширувчи муҳим субъектига айланиши билан боғлиқ хулосалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ва ЎзННТМА фаолиятида фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2021 йил 20 апрелдаги 05/1-01-74-сон ва ЎзННТМАнинг 2021 йил 12 январидаги 04-05/162-21-сон маълумотномалари). Натижада, диссертацияда илгари сурилган амалий таклифлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Давлат-хусусий ҳамкорлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаларини тайёрлашда ҳамда ЎзННТМАнинг 2021 йилга мўлжалланган фаолият дастурининг давлат ва ННТлар ҳамкорлигини такомиллаштиришга бағишланган бандида кўзда тутилган вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган.
жамиятни модернизациялашнинг ҳозирги босқичида “инсон-жамият-давлат” тамойилининг устувор қилиб қўйилганлиги сиёсий партиялардан ўз дастурларида, аҳоли манфаатларини интеграциялаш, тизимлаштириш ва мувофиқлаштиришга қаратилган агрегация ва артикуляция тизимида мос равишда трансформациялашувни зарурат қилиб қўйиши борасидаги илмий хулосалар Халқ демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастури ҳамда Ўзбекистон Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил учун ишлаб чиқилган иш дастурининг “1.1. “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан аҳолининг барча қатламлари орасида тарғибот” бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (ХДП МКнинг 2021 йил 18 январидаги 2-16-сон ва Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 14 январидаги 02/07-32-сон маълумотномалари). Натижада, ХДПнинг сайловолди дастурида белгиланган ғояларни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқишга ҳамда ўз фаолиятини институционал, функционал жиҳатларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
сиёсий партиялар томонидан аҳолини сиёсий жараёнларда фаол иштироки ва ижтимоийлашувини таъминлаш, худудий вакиллик органларида партия гуруҳлари, доимий комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш, сессия кун тартибига масалалар киритиш, қарор лойиҳаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ масалаларнинг сиёсий-хуқуқий жиҳатларини такомиллаштириш мақсадида халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари фаолиятини регламентловчи қонунчилик асосларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш зарурати борасида илгари сурилган таклифлар “Адолат” СДП ва Омбудсман фаолиятида фойдаланилмоқда (“Адолат” СДП Сиёсий кенгашининг 2021 йил 15 январидаги №01-04/18-сон ва Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг 2021 йил 15 январидаги 01-07/24-сон  маълумотномаси).  Натижада, Ўзбекистон Республикаси Омбудсман фаолиятида “Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасида кўзда тутилган инсоннинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссияси олдида турган асосий вазифаларини шакллантиришда, бу ишга сиёсий партиялардан сайланган маҳаллий кенгаш депутатларини жалб қилишда самарали фойдаланилган;
Сиёсий партиялар тизимида электоратни қийнаётган муҳим сиёсий, иқтисодий, ижтимоий масалалар юзасидан тизимли ўрганишлар олиб борувчи, уларни ҳал қилиш борасида аниқ таклифлар ишлаб чиқувчи “ақл фабрикалари” (“think tanks”)ни шакллантириш заруратини асословчи хулосалар ХДП таркибида аҳоли томонидан кўтарилаётган муаммоларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш тизимини такомиллаштиришда ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2020 ва 2021 йилларга мўлжалланган дастурларида кўзда тутилган ва 2018-2021 йилларда амалга оширилган ишлар якунига бағишланган ҳисоботида ўз аксини топган “Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, инновациялар ва технологиялар трансфери бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича амалга ошириладиган дастурлар” йўналишида белгиланган лойиҳаларни амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон ХДП МКнинг 2021 йил 18 январидаги 2-16-сон ва Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 16 апрелидаги 02-02/2294-сон маълумотномалари); Натижада, ХДПнинг аҳоли билан ишлаш тизимига замонавий мулоқот мехназимларни жорий қилиш, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илм-фан ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда мавжуд имкониятларни умумлаштириш ва муафиқлаштириш тизимини шакллантиришга қаратилган тизимли ишларни йўлга қўйишда фойдаланилган.
модернизация жараёнида аҳоли манфаатлари, эхтиёжлари ва талабларининг ортиши ҳамда ўзгариб бориши таъсирида партогенез динамикасида рўй берадиган модификацион ўзгаришлар, центристик (марказ), экологик йўналишдаги сиёсий партияларнинг шаклланишига доир илмий хулосалар ЎзЛиДеП томонидан ўз фаолиятида мамлакат сиёсий майдонининг марказ (центристик) платформасига ўтилишида ва партия логотипи ҳамда дастурий хужжатларини ушбу ёндошувлардан келиб чиқиб ребрендинг қилишда фойдаланилган (ЎзЛиДеП СКнинг 2021 йил 10 ноябрдаги 01-27/879-сон аълумотномалари). Натижада, тадқиқот доирасида илгари сурилган тавсиялар ЎзЛиДеПда депутатликка номзодларни ўқитиш тизимини жорий этиш ҳамда методик қўлланма ва сайлов кампаниясининг ғоявий, ташкилий-услубий жиҳатдан таъминлашга қаратилган меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish