Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳошимов Жаҳонгир Равшанбек ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш йўналишлари», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1806.
Илмий раҳбар: Каримқулов Жасур Имомбоевич, иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хайриддинов Азамат Ботирович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида йирик корхоналар устав капиталларидаги давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш таклиф этилган;
миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш мақсадида чет эллик инвесторларга кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чораларини, хусусан, имтиёзлар ва преференцияларни ҳар бир аниқ ҳолатда берилиши зарурлиги асосланган;
инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш мақсадида истиқболда хорижий инвесторнинг юқори қийматли ва ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган қўшма инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлашни молиялаштиришни бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириш таклиф этилган;
хорижий инвестиция иштирокида ташкил этиладиган корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 15 фоиздан 10 фоизгача камайтириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий иқтисодиётга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш мақсадида йирик корхоналар устав капиталидаги давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 06-18-10120-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг умумий инвестиция ҳажмидаги улуши 30-35 фоизгача ўсишига эришилган;
миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб қилишни ривожлантириш мақсадида чет эллик инвесторларга кафолатлар ва қўллаб-қувватлаш чоралари, хусусан, имтиёзлар ва преференцияларни ҳар бир аниқ ҳолатда берилиши зарурлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 06-18-10120-сон маълумотномаси).  Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини оширишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар такомиллаштирилган;
инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш мақсадида истиқболда хорижий инвесторнинг юқори қийматли ва ўз маблағлари улуши 25 фоиздан кам бўлмаган қўшма инвестиция лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши зарурлиги ҳақидаги таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 06-18-10120-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши хорижий инвесторлар учун янада қулай инвестиция муҳитининг яратилишига хизмат қилган;
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларнинг илғор тажрибаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда хорижий инвестиция иштирокида ташкил этиладиган корхоналар устав фондидаги хорижий инвестициялар улушининг энг кам миқдорини 15 фоиздан 10 фоизгача камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 4 октябрдаги 06-18-10120-сон маълумотномаси). Натижада, миллий иқтисодиётга 2020 йилда 2,9 млрд. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish