Sayt test rejimida ishlamoqda

Якуббеков Нодирбек Тахирбековичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «Кўп коронар томирли стентланган юрак ишемик касаллиги хамда қандли диабетли беморларда прасугрелнинг самарадорлиги», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2019.2. PhD/Tib876.
Илмий рахбар: Никишин Алексей Геннадиевич, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиет маркази.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.64.01.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Насирджан Мухамеджанович, биология фанлари доктори, профессор; Аляви Бахромхон Анисханович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Республика шошилинч тез ёрдам илмий маркази.
Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп томирли стентлаш ўтказилган, ҚДнинг 2-тури билан касалланган беморларда,  дори воситалар метаболизмида иштирок этувчи генлар полиморфизмини инобатга олган холда, антиагрегант терапияни оптиммаллаштиришдан иборат  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
коронар артериялари кўп томирли шикастланган ЮИК бор беморларда Прасугрел билан терапия ўтказилганида генотипга боғлиқликдаги антиагрегант жавобни комплекс баҳолаш ўтказилган;
коронар артериялари кўп томирли шикастланган ҚД бор беморларда Виллебранд омилининг коллаген-индукцияланган ва арахидон-индукцияланган агрегацияга таъсири  бахоланган;
ҚД билан касалланган беморларда, касаллик стажидан келиб чиққан холда, тромбоцитлар агрегацион фаоллигининг хусусиятлари,  гликирланган гемоглобин даражаси ва  прасугрелнинг клопидогрел билан таққослаган холда, самарадорлиги кўрсатилган;
артериялари кўп томирли шикастланган ҚД бор беморларда  прасугрелнинг фармакогенетикаси бахоланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
кўп томирли стентлаш ўтказилган, ҚДнинг 2-тури билан касалланган беморларда,  дори воситалар метаболизмида иштирок этувчи генлар полиморфизмини инобатга олган холда, антиагрегант терапияни самарадорлигини бахолаш бўйича олинган натижалар асосида:
ЮИК ва ҚД мавжуд беморларда  прасугрел ва клопидогрелнинг тромбоцитлар агрегацион фаоллигига таъсирининг самарадорлиги бўйича илмий тадқиқот натижалар асосида ишлаб чиқарилган «Коронар артерияларида кўплаб томирлари шикастланган қандли диабети бор  беморларда антиагрегант терапиянинг хусусиятлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 22 июлдаги 8н-з/253-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома кўп томирлари стентланган, ЮИК ва ҚДнинг 2-тури мавжуд беморларда клопидогрелга нисбатан пайдо бўладиган резистентлик хавфини прогнозлашга имкон бериб, даволаш услубларини оптималлаштиришга ёрдам берган.
ЮИК ва ҚД мавжуд беморларда прасугрел ва клопидогрелнинг тромбоцитлар агрегацион фаоллигига таъсирининг қиёсий самарадорлигига қаратилган тадқиқот натижалари Соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан  Сирдарё ва Тошкент вилояти кардиодиспансерлари фаолиятига тадбиқ этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/181-сон маълумотномаси). Амалиётга тадбиқ этилиши натижасида антиагрегантларга нисбатан пайдо бўладиган резистентликни эрта аниқлаш имкони туғилди ҳамда ЮИК бор беморларда, коронар артериялари стентланганидан сўнг содир бўлувчи асоратларнинг профилактикасининг оптималлаштиришга имкон берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish