Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Элмира Мамарафиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Стрептококкли ангина, ташхисоти ва даволаш йўлларини такомиллаштириш», 14.00.10 - Юқумли касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Tib905.
Илмий раҳбар: Таджиева Нигора Убайдуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Худайкулова Гулнара Каримовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: стрептококкли ангинанинг ташхисоти ва даволаш йўлларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўткир тонзиллит билан оғриган беморларда Streptococcus pyogenes нинг этиологик аҳамияти исботланган;
стрептококкли ангинанинг замонавий клиник кўринишида - ўткир бошланиши, оғир интоксикация, бодомсимон безларнинг гипертрофияси, нейтрофил лейкоцитоз, 29,2% холатда асоратларни ривожланиши сақланиб қолганлиги асосланган;
ўткир тонзиллитларни этиологик сабабалари аниқланиб, ҳозирги даврда бактериал тонзиллитнинг гипердиагностикаси ва стрептококк ангинанинг гиподиагностикаси хослиги исботланган;
беморлардан ажратилган Streptococcus pyogenes штаммларининг макролидлар ва тетрациклинлар гуруҳлардаги антибактериал препаратларга чидамлилиги исботланган;
ўткир тонзиллитли беморларда стрептококкли ангинани эрта ташхислаш ва антимикроб дори воситаларини қўллаш бўйича ёндошувлар такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Стрептококкли ангинанинг ташхисоти ва даволаш йўлларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижаларга асосида:
S.pyogenes чақирилган ўткир тонзиллитнинг ташхисоти ва антибактериал даволаш бўйича олинган натижалари асосида «S.pyogenes чақирилган ўткир тонзиллитнинг ташхисоти ва антибактериал даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 6 апрелдаги 8н-д/129-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома S.pyogenes билан чақирилган ўткир тонзиллитнинг эрта ташхислаш ва микробларга қарши дори воситаси билан даволашни оқилона танлаш имконини берган;
стрептококкли ангиналарнинг замонавий клиник-лаборатория хусусиятлари, ташхислаш ва унинг даволаш чора-тадбирларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Андижон вилояти, Асака тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-чи кўп тармоқли марказий поликлиникасида, Андижон вилояти Избоскан тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар бўлимида амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 2 февралдаги 08-09/3637-сон маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар стрептококкли тонзиллитни эрта ташхислаш, ўткир тонзиллитларда антибактериал дори воситалардан мақсадли ёндошиб, асоратлар ривожланишини олдини олиш, антибактериал резистентликни олдини олиш, беморларни даволаш вақтини қисқартириш ҳамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish