Sayt test rejimida ishlamoqda

Cалаев Анварбек Батирбаевичнинг
фалсафа доктори (Phd)  диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғир бош мия жарохати билан оғриган беморларни жарроҳлик даволашда цистернотомиядан фойдаланиш», 14.00.40 - Шошилинч тиббий ёрдам (тиббиет фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган  рақам: В2018.1.РhD/Tib597.
Илмий раҳбар: Махкамов Козим Эргашевич, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Кадирбеков Равшан Турсунбекович, тиббиёт фанлари доктори; Валиев Эркин Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: И.И.Джанелидзе номли Санкт-Петербург тез ёрдам илмий-текшириш институти (Россия Федерацияси).
II. Тадқиқотнинг мақсади бош мия жарохати кечишининг оғирлигини бахолаш мезонларини ва цистернотомиядан фойдаланиб жарроҳлик даволаш усулларини такомиллаштириш орқали даволаш натижаларини яхшилаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бора бош мия жароҳатлари жарроҳлигида микрожарроҳлик цистернотомия усули қўлланилиб ва беморларнинг нафақат омон қолишида, балки чуқур ногиронликни миқдорини камайтиришида юқори самарадорлиги исботланган;
бош мия жароҳатининг оғирлигини баҳолашда компьютер томографик морфометрик мезонлари яқин ва узоқ даволаш натижаларини башоратига таъсир кўрсатиши илмий асосланган ва аниқланган;
илк бора бош мия ичи босим кўрсаткичлари билан кўрув нерв диаметрининг ўлчамидаги ўзгаришларнинг тўғридан-тўғри қонунияти ва уларнинг бош мия жарохатининг кечиш оғирлигини баҳолаш прогностик қиймати аникланган;
декомпрессив краниотомиянинг ўлчами ва шакли операциядан кейинги яқин натижаларига таъсири исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғир БМЖ билан оғриган беморларни даволаш натижаларини яхшилаш учун илмий тадқиқот натижалар асосида:
оғир бош мия жарохати билан оғриган беморларни хирургик даволаш бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида «Оғир бош мия жарохати билан оғриган беморларни хирургик даволашда цистернотомия усули» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 августдаги 8н-р/737-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма оғир бош мия жарохати билан оғриган беморларни қулай натижаларини ошириш, ётоқ кунларини  камайтириш имконини берган;
оғир бош мия жарохати билан оғриган беморларни ташхислаш ва даволаш илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Сурхондарё ва Хоразм филиалларининг нейрохирургия бўлимларининг клиник амлиётига жорий етилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 08.11.2021 йилдаги 8н-з/409 сонли хулосаси). Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши оғир бош мия жарохати билан оғриган беморларни қулай натижалар частотасини 16,3 баробарга ошириш, ётоқ кунлари, дори-дармон ва реабилитация харажатларини камайиш хисобига даволаш харажатларини 25% гача камайтириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish