Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидкасимова Наргиза Сайфуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сальмонеллёзларнинг замонавий эпидемиологик хусусиятлари ва уларнинг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш”, 14.00.30 – Эпидемиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Tib999.
Илмий раҳбар: Миртазаев Омон Миртазаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Атабеков Нурмат Сатиниязович, тиббиёт фанлари доктори; Мавланов Сабиржан Ибадуллаевич, ветеринария фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сальмонеллёз касаллигининг замонавий эпидемиологик хусусиятларини баҳолаш орқали эпидемиологик ва эпизоотологик назорат тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий сальмонеллёзларнинг ретроспектив эпидемиологик таҳлили асосида зооноз эпидемик жараён юзага келганлиги исботланган;
сўнгги йилларда сальмонеллёзлар билан касалланишга «зооноз» эпидемик жараённинг хослиги, етакчи этиологик серологик варианти S.Еnteritidis эканлиги асосланган;
S.Еnteritidis серовари асосан озиқ-овқат орқали юқиши ва асосий юқтириш омиллари парранда гўшти ва тухуми эканлиги аниқланган;
паррандачилик хўжаликларида паррандаларнинг S.Еnteritidis билан зарарланганлиги бактериологик текширув асосида исботланган;
сальмонеллёзларнинг эпидемиологик назорат тизими такомиллаштирилиб, касалланиш кўрсаткичларини камайтириш имконини берадиган сальмонеллёзлар устидан эпизоотолого-эпидемиологик назорат тизими яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сальмонеллёзларнинг замонавий эпидемиологик хусусиятлари ва уларнинг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
сальмонеллёзлар устидан эпидемиологик назоратни такомиллаштиришга бўйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида «Сальмонеллёзлар устидан эпизотолого-эпидемиологик назорат ўтказиш усули» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 августдаги 8н-д/268-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг касалланиш ҳолати, қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари ва паррандалар орасида ушбу юқумли касалликнинг эпизоотик жараёнини биргаликда мақсадли эпидемиологик ташхислаш, таҳлил қилиш, профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни режалаштириш ҳамда сальмонеллёзлар устидан эпизоотолого-эпидемиологик назорат  тизимини тадбиқ қилиш имконини берган;
сальмонеллёзларнинг замонавий эпидемиологик хусусиятлари ва уларнинг эпидемиологик назоратини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси амалиётига, Ветеринария қўмитасининг амалий фаолиятига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 28 январдаги 08-09/3357-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши, ветеринария хизмати ўз ишини эпизоотологик назорат мезони бўйича олиб бориши, бунда эпизотолого-эпидемиологик назорат йўналишларига асосланиши, сальмонеллёзга қарши курашиш бўйича барча ташкилотлар ва бўлимлар ишларини мувофиқлаштириш мақсадида, ҳар бир ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати марказларида сальмонеллёз бўйича идоралараро ҳайъат тузиш касалланишни давлат ичида ва ҳудудлараро даражада касалланишни назорат қилиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish