Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзоева Мехринисо Ризоевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тери дисхромияси ташхисланган беморларда клиник-патогенетик ва даволаш жиҳатлари шаклланишида ичак паразитозларининг ўрни», 14.00.10 – Юқумли касалликлар, 14.00.11 – Дерматология ва венерология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc /Tib511.
Илмий маслаҳатчилар: Таджиев  Ботир Мирхашимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Мавлянова Шахноза Закировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази.  
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01.
Расмий оппонентлар: Ибадова Гулнара Алиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедова Муборахон Джалиловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаитов Кахрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: АЖ «Жанубий Қозоғистон тиббиёт академияси».    
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тери дисхромияси аниқланган беморларда клиник-патогенетик ва терапевтик томонларининг шаклланишида ичак паразитларининг ўрнини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Pityriasis alba беморларида гипопигментация жараёнида қўшимча триггерлар сингари Ascaris lumbricoides, Enterobius vermicularis, Hymenolepis nana ва Giardia lamblia ичак паразитларининг аҳамияти асосланган;
Pityriasis alba этиопатогенезида иштирок этувчи компонентлар идентификацияси билан дисхромия кузатилган беморларда ичак протистофауна тузилиши, уларни эрадикация қилишга қаратилган даволаш самарадорлиги исботланган;
Pityriasis alba беморлари ичагининг макро- ва микробиотик тузилишида ташхисланган негатив ўзгаришлар, шунингдек, иммунологик кўрсаткичлар ўзариши ҳамда хасталикда холикальцеферол етишмовчилиги доминантлиги асосида уларни тузатиш тартиби исботланган;
Pityriasis alba этиопатогенезнинг мультифакторли характери белгиланган ҳамда Pityriasis albaни даволашда паразитларга қарши терапиянинг юқори самарадорлиги исботланган;
ичак паразитлари ва уларсиз тери дисхромияси ташхисланган беморларда гуморал иммунитет ҳолати зардобли IgM, IgG, IgA, IgE даражаси ва холикальцеферол танқислиги бартараф этиш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тери дисхромияси ташхисланган беморларда клиник-патогенетик ва даволаш жиҳатлари шаклланишида ичак паразитозларининг ўрнини асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тери дисхромияси ташхисланган беморларда ичак паразитозларининг ташхислаш натижасида «Pityriasis alba ва паразитларни ташхислаш усулларида гижжаларга қарши дори воситаларни қўллаш тартиби» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 июндаги 8-н-д/192-сон маълумотномаси). Натижада Pityriasis alba ва паразитларни ташхислаш орқали уларга қарши дори воситаларини танлаш ва самарали даволаш тартибини танлаш имконини берган;
тери дисхромияси ташхисланган беморларда лямблиозни ташхислаш ва даволашдан олинган натижалар бўйича «Pityriasis albaни даволашда лямлиоз касаллигини ташхислаш ва самарали даволаш усулларини баҳолаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 июндаги 8-н-д/192-сон маълумотномаси). Натижада Pityriasis alba касаллигини ташхислаш ва даволаш тактикасини танлашда лямблиоз касаллигини самарали даволаш тартибини танлаш имконини берган;
Pityriasis alba касаллигида Д витамини етишмаслигини даволаш бўйича «Pityriasis albaни касаллигида Д витамини етишмаслигини корекциялаш самарадорлиги» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 16 июндаги 8-н-д/192-сон маълумотномаси). Натижада Pityriasis alba касаллигининг ривожланишида организмдаги Д витаминининг етишшмаслигини олдини олиш орқали касалликни самарали даволаш тартибини танлаш имконини берган;
тери дисхромияси ташхисланган беморларда клиник-патогенетик ва даволаш жиҳатлари шаклланишида ичак паразитозларининг ўрнини асослаш натижалари соғлиқни сақлаш тизими, жумладан Л.М. Исаев номидаги паразитология илмий текшириш институти клиникасига,  Бухоро вилояти дерматовенерология диспансерига, Бухоро вилояти юқумли касалликлари шифохонаси, Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси хусусий шифохоналарнинг клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2021 йил 20 декабрдаги 08-09/20118-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши тери дисхромияси ташхисланган беморларда клиник-патогенетик жиҳатлари шаклланишида ичак паразитозларининг ўрнини беморларда Д витамин танқислигини олдини олиш, даволаш чора-тадбирларининг самарадорлигини ошириш ҳамда беморлар ҳаёт тарзини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish