Sayt test rejimida ishlamoqda

Матмуратова Садокат Отабоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ( илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Фертил ёшдаги аёллар орасида метаболик синдромини эрта аниклаш ва олдини олиш усулларини оптималлаштириш” 14.00.05 – Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib623.
Илмий раҳбар: Хатамова Дилором Тохтамурадовна, тиббиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали.   
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси  Урганч филиали, PhD 04/30.09.2020.Tib.123.01.
Расмий оппонентлар: Мусаев Максуд Раззакович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Турсунов Хотамжон Хасанбоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши:амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: туғиш ёшидаги аёллар ўртасида метаболик синдром хавфини камайтириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор фертил ёшдаги аёллар орасида метаболик синдромнинг асосий таркибий қисмлари турли градацияларининг ҳақиқий тарқалганлиги аниқланган;
илк бор фертил  ёшдаги  аёллар орасида ўз соғлиғини нотўғри баҳолаш, хамда шифокорлар тавсияларини етарли даражада бажармаслик метаболик синдромнинг психологик предикторлари сифатидаги роли асосланган;
фертил ёшдаги аёллар ўртасида профилактик текширувлар жараёнида метаболик синдромни ташхислашда суровнома усулларининг самарадорлиги асосланган;
илк бор ҳомиладорлик ёшидаги аёлларда метаболик синдром туфайли юзага келадиган хавф даражасини камайтиришда гипертензия ва семиришнинг дори воситаларисиз  олдини олиш самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Туғиш ёшидаги аёллар ўртасида метаболик синдром хавфини камайтириш бўйича олинган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
фертил ёшдаги метаболик синдром билан хасталанган аёлларда семизликнинг профилактикаси учун ишлаб чиқилган «Метаболик синдромли аёлларда семиришни олдини олиш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 9 октябрдаги 8н-д/153-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома метаболик синдром билан хастланган фертил ёшидаги аёлларда семизликнинг профилактикасини амалга ошириш борасида терапевтик ва профилактик чораларини ўз вақтида амалга ошириш орқали юрак-қон томир касалликлар хавфини пасайтириш имконини берган;
туғиш ёшидаги аёлларда метаболик синдромнинг эрта аниқлаш ва олдини олиш бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази Урганч филиали ва Хоразм вилояти ички ишлар бошкармаси тиббиёт булими  амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 июльдаги 08-09/8682-сон маълумотномаси). Олинган натижалар метаболик синдроми бошланғич турларини эрта ташхислаш ва бу синдромдан келиб чиқувчи асоратлар ривожланишининг олдини олиш, аёллар орасида семизлик ва ортиқча тана вазнининг эрта аниқлаш, олдини олиш ва даволаш жараёнларини такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish