Sayt test rejimida ishlamoqda

Исомов Мираскад Мирмаксудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): « Ҳомиладор аёллар периапикал тўқималаридаги яллиғланиш жараёнлар асоратини профилактикаси», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1338.
Илмий раҳбар: Шомуродов Қаҳрамон Эркинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Руслан Доккаевич тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия, Пятигорск); Дусмухамедов Махмуд Закирович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: М.Оспанов номидаги Ғарбий Қозоғистон тиббиёт университети (Қозоғистон).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ҳомиладор аёллар периапикал тўқималаридаги яллиғланиш жараёнларини комплекс даволаш самарадорлигини ошириш ва уларнинг асоратларини олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладор аёлларда периапикал тўқималар ўткир яллиғланиш жараёнларининг ва касалхонага ётқизилганлар сонининг сезиларли даражада ортгани ретроспектив таҳлил асосида аниқланган;
юз-жағ соҳаси йирингли-яллиғланиш жараёнлари бўлган ҳомиладор аёлларда IL-2, IL-6, IL-8 цитокинлар синтезининг кучайиши ва сўлакдаги лактоферрин миқдорининг ошиши исботланган;
ультратовушли остеометрияни қўллаш периапикал тўқималар яллиғланиш жараёнларида жағ суяклари зичлигини  баҳолашда юқори диагностик аҳамияти исботланган;
ҳомиладор аёлларда жағ суяклари яллиғланган ўчоқли зоналарида суяк перфорациясини комплекс даво таркибига киритиш ўтказилаётган даволаш тадбирлари самарадорлигини анъанавий даволаш усулларига нисбатан юқорилиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳомиладорларда стоматологик статусни ўрганиш, периапикал тўқималардаги яллиғланиш жараёнларини даволаш ва юз-жағ соҳаси яллиғланиш жараёнларининг олдини олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ҳомиладор аёлларда одонтоген инфекцияда яллиғланиш жараёнларини олидини олишда даволаш-диагностик усулларни ишлаб чиқишга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Ҳомиладор аёлларда одонтоген инфекцияда яллиғланиш жараёнлари профилактикасининг даволаш-диагностик алгоритми” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-д/955-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома ҳомиладор аёлларда юз-жағ соҳасида яллиғланиш жараёнларининг асоратлари сабабларини аниқлаш, ташхис қўйиш ва яллиғланиш жараёнларининг профилактикасини ўтказиш имконини берган;
ҳомиладор аёлларда одонтоген инфекцияда гуморал ва ҳужайравий иммунитетни ташхислашга қаратилган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган “Одонтоген яллиғланиш касалликлари бўлган ҳомиладорларда гуморал ва ҳужайравий иммунитетни ташхислаш усули” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 октябрдаги 8н-д/956-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиянома одонтоген яллиғланиш касалликларида хамиладар аёлларда иммунологик ташхислаш усули, даволаш самарадорлигини башорат қилиш ва баҳолаш, ҳомиладор аёлларнинг яшаш сифатини яхшилайдиган кам инвазив жарроҳлик даволаш усулини назорат остида қўллаш имконини берган;
илмий тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 1-сонли клиник шифохонаси ва Самарқанд вилоят Стоматология поликлиникасининг амалий фаолиятига жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 4 ноябрдаги 8н-з/398-сон маълумотномаси). Олинган тадқиқот натижаларини жорий этиш ва қўллаш ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган стоматологик ёрдам даражасини ошириш, уларни даволаш вақтини қисқартириш ва яшаш сифатини яхшилаш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish