Sayt test rejimida ishlamoqda

Аминов Умид Сабитовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда идиопатик эпилепсиянинг клиник- иммунологик хусусиятлари», 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Tib138.
Илмий раҳбар: Акилов Хабибулла Атауллаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib.63.01.
Расмий оппонентлар: Эгашев Насриддин Шамсиддинвич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хаджибаев Фарход Абдухакимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарканд тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: болаларда ўпканинг бактериал емирилишини эрта ташҳислашни такомиллаштириш ва энг самарали жарроҳлик йулини танлаш орқали касалликни даволаш натижаларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда зотилжам касаллиги, плевра эмпиемаси ва бошқа ўпка касалликларининг умумий кечуви, болаларда ўпканинг бактериал емирилишининг аниқ демографик тузилиши ва ушбу ҳавфли нафас олиш касаллиги ривожланишининг ҳавф омиллари аниқланган;
болалардаги ўпканинг бактериал емирилишининг турли шаклларини клиник ҳусусиятлари хамда касалликнинг ултратовушли морфологик кўриниши асосланган;
болаларда ўпканинг бактериал емирилишининг замонавий этиологик тузилиши ва касалликнинг клиник кўриниши билан ўзаро боғлиқлиги асосланган;
ўпканинг бактериал емирилиши бўлган болаларда PELOD тизими асосида, бир нечта орган дисфункциясининг ривожланиш ҳусусиятлари, касалликнинг янги патогенетик характеристикаси – дисфункциясида иштирок этадиган тана тизимлари сони ва тизимли яллиғланиш реакцияси синдромини (CVD) намоён бўлиши ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
видеоторакоскопик усулда даволаш имкониятлари намойиш этилган ва кенгайтирилган, болаларда плевра асоратларини радикал даволашда юқори самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда идиопатик эпилепсиянинг клиник- иммунологик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
болаларда ўпканинг бактериал емирилишини самарали даволаш тактикасини баҳолаш асосида, ишлаб чиқилган «Болаларда ўпканинг бактериал емирилишини ташҳислаш ва даволаш» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 19 сентябрдаги 8н-р/134-сон маълумотномаси). Ўпканинг бактериал емирилиши натижасида болаларда видеоторакоскопик операциялардан фойдаланиш асоратларни 33,3% дан 6,4% гача, ўлим кўрсатгичини минималлаштириш, ҳамда стационар даволаниш вақтини камайтиришга имкон берган, болаларда ўпканинг бактериал емирилишини даволашда, ишлаб чиқилган компьютер дастури ва жарроҳлик услубида даволаш имкониятларини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари, соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази хамда Тошкентнинг 2-шаҳар болалар шифоҳонаси болалар жарроҳлик бўлимлари амалий фаолиятига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2017 йил 27 октябрдаги 8н-д 144-сон маълумотномаси). Даволаш тактикасини танлаш учун комьпютер дастурини киритилиши, ўпканинг бактериал емирилишининг ўпка-плевра шаклларини даволашда, дастлабки танланган услубнинг самарадорлигини 61,6% дан 95,0% гача оширишга ва стационарда даволаниш вақтини 14.96 дан 6,90 ётоқ кунларигача қисқартиришга, касалликнинг плевра асоратлари бўлган болаларда, плевра ичига ферментатив дори воситаларини даволашда қўлланилиши ўпканинг тўлиқ кенгайишига эришиш вақтини ўртача 4 кунга қисқартириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish