Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Саодат Яшиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоги номи): «Ёши улуғ беморларда тож томирларнинг кўп томирлик ва/ёки бош томир торайиши булганда турли вариант (инвазив ва дорили) даволашнинг солиштирма самарадорлиги», 14.00.06 – Кардиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси руйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD /Tib 719.
Илмий рахбар: Никишин Алексей Геннадиевич, тиббиёт фанлари доктори
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиет маркази.
ИК фаолият курсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30,12.2019.Tib,64.01
Расмий оппонентлар: Тулабоева Гавхар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Алимов Данияр Анварович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертация йўналиши: амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп томирли шикастланиши ва/ёки коронар артериялар (КА) ўзаги стенози бор кекса беморларда бир йиллик маълумотлар прогнози бўйича турли (медикаментоз ва инвазив)  терапия стратегияларини танлашга кўрсатмаларни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор кўп томирли шикастланиши ва/ёки коронар артериялар (КА) ўзаги стенози бор кекса беморларда олинган янги предикторларни ҳисобга олган ҳолда терапиянинг турли (медикаментоз ва инвазив) стратегиялари бахоланган;
худудий амалиётда беморларнинг катта миқдорида кекса кишиларда ЮИК кечиши ва касалликни даволашнинг учта асосий стратегияси оқибатлари бахоланган;
илк бор турли даволаш стратегиялари учун нохуш прогнози таҳлили ўтказилган ва унинг аввал кенг қўлланилмаган бир қатор предикторлари -  юрак ритми вариабеллигининг пасайиши, эритроцитлар чукиш тезлиги, С-ректив оксилнинг, глюкоза ва гликирланган гемоглобиннинг ошиши аникланган;
коронар оқимнинг кўп томирли шикастланиши бор беморларнинг даволанишга мойиллиги, шунингдек, ўтказилган КШ ва ТОКА нинг комплаенсга таъсири баҳоланган..
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Кўп томирли шикастланиши ва/ёки коронар артериялар ўзаги стенози бор кекса беморларда турли даволаш вариантлари (инвазив ва медикаментоз) самарадорлигини аниклаш бўйича олинган натижалар асосида:
ЮИК билан касалланган куп томирли шикастланишли ёши улуг беморларда уларнинг хаетини прогнозини аниклаш буйича илмий тадкикотнинг натижалари асосида ишлаб чикилган “Коронар оқимнинг кўп томирли шикастланиши бор кекса беморларда “КРОМКА” асоратлар хавфи калькуляторини қўллаш” номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 23 ноябрдаги 8н-р/487-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ЮИК бор ёши улуг беморларнинг хает прогнозини аниклашга имкон берган;
ЮИК билан касалланган куп томирли шикастланиши бор беморларда  танланган стратегияга асосланиб даволашга мойилликни, хает сифатини ва прогнозини башоратлаш буйича олиб борилган тадкикотнинг илмий натижалари согликни саклаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти кардиологик диспансери ва Республика Эндокринология Илмий-Амалий Тиббиёт Маркази клиник амалиётига тадбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йилнинг 08-09/3724-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг тиббиёт амалиётига татбик килиниши коронар оқимнинг кўп томирли шикастланиши бор кекса беморларда асоратлар хавфини баҳолашни оптималлаштиришга ёрдам берди, бу эса ҳаёт сифатини яхшилашга, госпитализациялар сонини камайтиришга имкон берди.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish