Sayt test rejimida ishlamoqda

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ КАСАБА УЮШМАСИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ

ҚЎШМА ҚАРОРИ
 

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси ҳудудида экологик  муҳитни янада яхшилаш, ходимларииинг саломатлигини сақлаш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этишларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти қарор қилади:
1.     Жорий йил 2 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатлариии экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2.    Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясида жорий йил 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлиги” эълон қилинсин.
3.    Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси Касаба уюшмаси бошланғич ташкилотининг ҳар бир ходими камида 5 тадан манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4.    Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан дарахт кўчатлариии экиш майдонлари шаҳар ва туман хокимликлари билан келишилган ҳолда аниқлансин.
Бунда, биринчи навбатда Олий аттестация комиссияси биноси жойлашган майдонда боғлар ҳосил қилишни ва кўкаламзорлаштирилишини назарда тутган ҳолда, экиладиган дарахт кўчатлари турлари худуднинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда танлаб олинсин.
Шунингдек, ташкилотнинг ҳовлисига, йўл четларига дарахтлар экилиши мақсадга мувофиқ ҳисоблансин.
5.    “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатларини экиш ишларини молиялаштириш Олий аттестация комиссиясининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилиши тавсия этилсин.
6.    Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси бир кун муддатда экиладиган майдонлар хажми ва манзили, дарахтларнинг сони (жумладан манзарали ва мевали дарахтлар сони) ҳамда уларни суғориш усули кўрсатилган ҳолда 4 ноябрдан бошлаб 10 декабрга қадар мўлжалланган жадвални ишлаб чиқиб, тасдиқласин;
ушбу савобли ишда - “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишда хар бир ходим ўз ўрнини топиши учун зарур чоралар кўрилсин;
экилган дарахтларни агротехник талаблардан келиб чиққан ҳолда парвариш қилиниши, жумладан минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиши ва заруркунандалардан ҳимоя қилиниши ташкил этилсин.
7.    Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси томонидан жорий йил 11 декабрга қадар кунлик экилган дарахтлар тўғрисида маълумотни ҳар куни соат 19:00 га қадар раҳбариятга тақдим этиб боришни касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси (Б.Шамуратов)га топширилсин.
8.    Мазкур қўшма қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Олий аттестация комиссияси бош илмий котиби А.Шермухамедов ва  Олий аттестация комиссияси касаба уюшмаси бошланғич ташкилоти раиси Б.Шамуратов зиммасига юклансин.

Юклаб олиш

Yangiliklarga obuna bo‘lish