Sayt test rejimida ishlamoqda

Муминова Динара Рамизуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Дисcертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мактабгача таълим ташкилотларида педагогларнинг эътиқоди ва амалиётини баҳолаш тизими орқали болаларда дастлабки саводхонликни ривожлантириш»,13.00.08  - Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2020.4.PhD/Ped2056.
Илмий раҳбар: Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор;
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped.80.01.
Расмий оппонентлар: Исмадияров Яшин Уткурович,педагогика фанлари доктори, доцент;Таджиева Муҳаббат Хайдаралиевна,педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент шаҳридаги Пучон университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади болаларда дастлабки саводхонликни шакллантиришга қаратилган педагогларнингэътиқоди ва амалиёти соҳасидаги компетенцияларни ривожлантириш ва баҳолаш методларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эрта саводхонликни ривожлантириш жараёни модели кичик ва ўрта ёшдаги болалар учун табиий саводхонлик муҳити(literacy environment)ни педагог устахоналаридан фойдаланган ҳолда яратишнинг педагогик ва дидактик шартлари(literacy in play, library games)ни белгилаш ҳамда эрта саводхонликка таъсир этувчи фонологик қобилиятларни ривожлантириш, майда моторика, саводхонликка ажратилган вақт сифати каби омиллар (factor analysis)ни аниқлаш орқали такомиллаштирилган;
болаларда китобхонликни ривожлантиришда ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш технологиялари медиакоммуникация (mediacontent), ота-она ва педагог фаолияти (parent-teacher community), ота-оналарни мактабгача таълим ташкилоти фаолиятига уйда китобхон муҳитини яратиш ҳамда эрта саводхонликка оид волонтёрлик(parents volunteering) фаолиятига ота-она билан китоб соати, ота-оналар китобхон гуруҳларини ташкил этиш орқали жалб қилиш (parents involving), болага китоб ўқиб бериш юзасидан ота-онани ҳафталик маълумот алмашинуви тарғиботига ундаш асосида мактабгача ёшдаги болаларда дастлабки саводхонликни ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган;
болаларда эрта саводхонликни ривожлантиришда педагогларнинг эътиқоди ва амалиётини диагностика қилиш (Belief and Practice Diagnostics) усуллари баҳолаш воситаси “Preschool Literacy Survey” билан “лайкерт” жавоблар тизимини икки томонлама таржима (face validity) ҳамда ички мутаносиблик (internal validity) ёрдамида локализация қилиш орқали  такомиллаштирилган;
“Эрта саводхонлик” (Emergent literacy), “Педагогнинг эътиқоди” (Teacher’s Beliefs) ва “Педагогнинг амалиёти” (Teacher’s Practice) каби тушунчаларнинг мазмуни кичик ва ўрта мактабгача ёшдаги болаларда «Нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмалари»ни унинг нейрофизиологик ривожланишига асосланган ҳолда шакллантириш шартлари асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотларида педагогларнинг эътиқоди ва амалиётини баҳолаш тизими орқали болаларда дастлабки саводхонликни ривожлантириш бўйича олинган амалий натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларда нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини шакллантиришда, эрта саводхонлик (Emergent literacy), педагогнинг эътиқоди (Teacher’s Beliefs), педагогнинг амалиёти (Teacher’s Practice) мазмунини аниқлашга оид тавсиялардан Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида мактабгача таълим педагогларини касбий ривожлантириш, янги инновацион, психологик ва замонавий педагогик ёндашувларга асосланган халқаро миқёсда тан олинган технологияларни ўзлаштиришда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 0303/2-3649-сон маълумотномаси).  Натижада эрта саводхонликни ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлашга, педагогларнинг касбий ривожланишининг замонавий  талабларини белгилашга хизмат  қилган;
китобхонликни ривожлантиришда ота-оналар билан ҳамкорлик қилиш технологияларини такомиллаштириш орқали мактабгача ёшдаги болаларда нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини шакллантириш ва эрта саводхонликни ривожлантириш методикаси мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун мўлжалланган “Мактабгача таълим ташкилотларида китобхонликни ривожлантириш методикаси” (гувоҳнома №2-3-2020) номли ўқув қўлланма мазмунга сингдирилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 0303/2-3649-сон маълумотномаси). Натижада педагогларнинг эътиқоди, уларда эрта саводхонликни ривожлантириш бўйича амалиётларини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга эришилган;
 эрта саводхонликни ривожлантириш учун табиий муҳитни яратишда «3+» ёш категориясини амалга киритиш, «Менинг биринчи ўқиш китобим» китоблар сериясини ишлаб чиқишга оид тавсиялар ва ишланмалардан  мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари учун нутқ, мулоқот, ўқиш ва ёзиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган махсус адабиётлар яратишда фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 0303/2-3649-сон маълумотномаси). Натижада табиий саводхонлик муҳитини шакллантириш имкониятлари кенгайтирилган;
педагогларнинг эътиқоди ва амалиётини диагностика қилиш (Belief Diagnostics) усуллари, диагностика воситаси(Preschool Literacy Survey) асосида педагогларнинг эътиқодлари ва амалиётларини замонавий концепцияларга мувофиқлиги ҳамда биргаликда ўқиш сифатини баҳолаш кўрсаткичлари ва  воситалари юзасидан олинган хулосалар Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Мактабгача таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 0303/2-3649-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур баҳолаш индекаторлари мактабгача таълим педагогларининг касбий компетенцияларини баҳолаш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish