Sayt test rejimida ishlamoqda

Амиров Обек Олимжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон ҳайвонлари паразити Оstertagia Ransom, 1907 авлоди нематодаларининг фаунаси ва систематикаси», 03.00.06–Зоология (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2017.1.PhD/B20.

Илмий раҳбар: Кучбоев Абдурахим Эргашевич, биология фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Зоология институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.52.01.

Расмий оппонентлар: Пазилов Абдувасит, биология фанлари доктори; Абдурахмонова Гулнора Абдурахмоновна, биология фанлари номзоди.

Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ostertagia авлоди нематодалари тур таркиби ва улар орасидаги филогенетик алоқаларни аниқлаш, полиморф турларни молекуляр идентификациялаш ҳамда остертагиозга қарши кураш чораларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистон кавш қайтарувчи ҳайвонлар паразити Ostertagia авлоди нематодаларининг тур таркиби ва систематик ўрни исботланган;

турларнинг анатомик-морфологик хусусиятлари ва авлоднинг полиморф турлари аниқланган;

илк бор Ўзбекистон ҳудудидаги қўй ва эчкиларда O. aegagriнинг паразитлик қилиши аниқ-ланган;

Ostertagia ostertagi ва O. lyrata полиморф турларининг рибосомал ДНКси ITS-2 соҳаси асосида турларнинг мустақиллиги исботланган;

Оstertagia авлоди ва унга яқин бўлган бошқа остертагин гуруҳи вакилларининг ўзаро филогенетик алоқалари очиб берилган;

остертагияларнинг дефинитив хўжайин ёши, йил фасллари ва иқлим минтақаларига боғлиқ равишда зарарланиш динамикаси аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:

Ўзбекистон ҳайвонлари паразити Оstertagia Ransom, 1907 авлоди нематодаларининг фаунаси ва систематикаси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:

кавш қайтарувчилар ҳазм қилиш органларининг асосий нематодозларига қарши кураш чора-тадбирлари асосида Ostertagia авлоди нематодаларига қарши антигельминт препаратлари ветеринария амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг 2017 йил 21 июлдаги 02/13-50-сон маълумотномаси). Натижалар қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нематодозларини 80–100% гача бартараф этиш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш имконини берган.

Ostertagia авлоди нематода турларининг нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича маълумотлар Биотехнологик ахборотлар миллий маркази Генбанки баъзасига жойлаштирилган (Биотехнологик ахборотлар миллий маркази, blast.ncbi.nlm.nih.gov). Натижалар асосида Ostertagia ostertagi – KX929994, O. lyrata – KX929995, O. grȕhneri – MF351872 идентификация рақамлари олинган ва улар халқаро миқиёсда турларни аниқлаш ва филогениясини ўрганиш имконини берган.

Trichostrongilidae оиласи остертагия авлоди нематодаларининг Ostertagia ostertagi, O. gruhneri, О. aegagri, O. volgensis, O. argunica ва O. lyrataдан иборат намуналари республикада етакчи бўлган «Зоология коллекцияси» ноёб объектига киритилган  (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2017 йил 3 ноябрдаги 4/1255-2344-сон маълумотномаси). Натижада коллекциядаги нематодалар фондини бойитиш ва паразит гельминтларни систематик, токсономик ҳамда молекуляр-генетик таҳлил қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish