Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудиярова Айгул Даулетияровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ципрофлоксациннинг комплекс бирикмалари синтези, тузилиши ва хоссалари», 02.00.01 – Ноорганик кимё, 02.00.04 – Физик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/K359.
Илмий раҳбарлар: Ибрагимов Азиз Бактиярович, кимё фанлари доктори; Ашуров Жамшид Менгнорович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.К.01.03.
Расмий оппонентлар: Даминова Шахло Шариповна, кимё фанлари доктори, доцент; Адизов Шаҳобиддин Муҳаммадович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ципрофлоксациннинг Co(II), Cu(II), Zn, Cd металлари билан металлокомплекс бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
илк бор ципрофлоксациннинг Co(II), Cu(II), Zn ва Cd металл катионлари билан таркиби М:HL 1:1 ва 1:2 таркибли 20 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган;
РСА, ДСК, элемент, масс-спектрометрия, ИҚ, Раман спектроскопик анализ усуллари ёрдамида ципрофлоксацин ва унинг комплексларини таркиби, тузилиши ва физик-кимёвий хоссалари аниқланиб тетраэдр ҳамда октаэдр тузилишли полиэдр металлокомплекслар ҳосил бўлиши аниқланган;
квант-кимёвий усуллар ёрдамида электронодонор ва электроноакцептор марказлари аниқланиб, [Zn(HL)Cl2]·2H2O комплексида электростатик потенциалининг максимуми тўртламчи азот атоми атрофида, минимуми эса хлор атомлари атрофида жойлашиши аниқланган;
Хиршфельд сирт таҳлилида H∙∙∙H ва О∙∙∙H/О∙∙∙H таъсирлари кузатилган ҳамда молекулалараро таъсирлашиш энергиялари аниқланган;
[Cu(HL)2(C2H5OH)2]∙6H2O даги стереокимёвий ва электрон таъсирлар ҳамда Ян-Теллер эффекти ҳисобига металл-этанол боғларининг узайиши туфайли чўзилган октаэдр тузилишдаги мис ионининг координацион сони олтига тенг бўлган sp3d2 гибридланишли комплекс аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ципрофлоксациннинг металлар билан комплекслари синтези, тузилиши, физик-кимёвий хоссалари ва биологик фаоллиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ципрофлоксациннинг [Co(H2O)6](HL)2(SO4)2·6H2O [Zn(HL)Cl2]·2H2O, [Cu(HL)2(C2H5OH)2]·6H2O, [CdCl4](HL)2∙2H2O ва [Cd(HL)2Cl2]∙3H2O таркибли комплексларнинг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam.ac.uk/conts/retrievihg.html CCDC 2123637, 2123638, 2039620, 2126697 ва 2126702). Натижада, ўхшаш янги кимёвий бирикмаларни синтез қилиш ва тузилишини тавсифлаш имконини берган;
КБС-1 стимулятори Кегейли туманидаги “Аббаз Кыпшак” фермер хўжалиги майдонида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2021 йил 2 декабрдаги 02/18-2597-сон маълумотномаси). Натижада, КБС-1 стимуляторини қўллаш буғдойнинг униб чиқишини 2-3 кунга, вегетация даври 10-15 кунга тезлаштириш, етилиш даври 5-8 кунга қисқартириш, ҳосилдорлик 7-8 % га ва тупроқ унумдорлигини ошириш имконини берган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларнинг кристаллографик маълумотларидан BA-ФA-F7-004 рақамли “Биологик фаол бирикмалар металлокомплекслари тузилишига ҳароратнинг таъсирини ўрганиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳада металлокомплекс бирикмаларини синтез қилиш, уларнинг тузилиши ва хоссаларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2021 йил 1 ноябрь 4/1255-3007-сон маълумотномаси). Натижада, янги комплексларни олиш ва фазовий тузилиши ҳамда хоссаларини аниқлаш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish