Sayt test rejimida ishlamoqda

Салихов Фархад Данияровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мумиё асил капсуласининг технологиясини ишлаб чиқиш ва стандартлаш», 15.00.01 – Дори технологияси, 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Far47.
Илмий раҳбарлар: [Аминов Сабирджан Нигматович], кимё фанлари доктори, профессор; Рахматуллаева Мавжуда Маматоировна, фармацевтика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент фармацевтика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент фармацевтика институти, DSc.04/30.12.2019.Far.32.01.
Расмий оппонентлар: Ганиева Хилола Гайратовна, фармацевтика фанлари доктори; Искандарова Шохиста Фехрузовна, фармацевтика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий мумиё хомашёсидан тозаланган қуруқ экстракт олишнинг юқори самарали технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда олинган қуруқ экстракт асосида мумиё асил капсуласининг мақбул технологияси ва стандартлаш усулларини яратишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор мумиё субстанциясини олишда электрогидроимпульсли қаттиқ фазали экстракция, ультрафильтрация, тозаланган суюқ экстрактни буғлатиш, концентрланган қуюқ экстрактни вакуум инфрақизил нур таъсирида қуритиш босқичларидан иборат юқори самарали, қуруқ экстрактдаги барча биофаол моддалар комплексини сақлаб қолиш имконини берадиган янги технология ишлаб чиқилган; 
мумиё субстанцияси таркибидаги амино-, ёғ- ва гумин кислоталарининг миқдори ва экстракция жараёнининг оптимал шароитлари аниқланган; 
мумиё субстанцияси таркибидаги витамин   миқдорини аниқлашни юқори самарали суюқлик хроматографияси усули ишлаб чиқилган; 
илк бор ёрдамчи моддалар аэросил ва кальций дигидрофосфатларни қўллаб, капсула шаклидаги биологик фаол қўшимчани мақбул таркиби ва технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Мумиё асил капсуласининг технологиясини ишлаб чиқиш ва стандартлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
тозаланган мумиё субстанцияси учун корхона фармакопея мақоласи «Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази» ДУК томонидан тасдиқланган (КФМ 42 Ўз–2217941-1575-2017) ва тиббиётда қўллашга рухсат этилган (гувоҳнома № DV/M.00043/02/15). Натижада, маҳаллий табиий хомашё бўлган дори субстанциясини ишлаб чиқариш имконини берган;
«АСР мумиё асил» биологик фаол қўшимча учун Техник шартлар (Ts 26179137-09:2020) ҳамда уни ишлаб чиқариш бўйича Технологик йўриқнома (ТИ 26179137-09:2020) Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан тасдиқланган. Натижада, «PHARM ENGINEERING» МЧЖда капсула шаклидаги биостимулловчи, адаптоген биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «АСР мумиё асил» капсулалари учун специфик фармакологик фаоллиги исботланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 15 октябрдаги 8н-3/280-сон хати). Натижада, биостимулловчи, адаптоген фаолликга эга ва безарар биологик фаол қўшимчани ишлаб чиқариш имконини берган;
тозаланган мумиё субстанцияси учун саноат регламенти ҚК «REMEDY GROUP» МЧЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ПР 42 Уз-03873/22175941-2233-2016). Натижада, биостимулловчи, адаптоген таъсирга эга дори воситасини корхонада ишлаб чиқариш имконини берган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish