Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозоров Алишер Рўзимуродовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Реал сектор корхоналарини қимматли қоғозлар орқали молиялаштириш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит». 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Iqt332
Илмий раҳбар: Шарифходжаев Усман Улфатович, иқтисодиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мухамедов Фарход Турсунбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади реал сектор корхоналарини қимматли қоғозлар орқали молиялаштириш механизмини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қимматли қоғозлар бозори регулятор ва савдо ташкилотчилари томонидан барча инвесторлар учун қулай бўлган эмитентлар акциялар турлари, имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган ҳолда тўланадиган дивидендлар, муомаладаги облигациялар ва уларнинг фоизлари тўлов миқдорлари ва муддатларини ўз ичига олувчи очиқ маълумотлар мажмуини яратиш таклиф этилган;
давлат улушига эга бўлган корхоналарни маҳаллий фонд биржасида оммавий таклиф қилиш орқали хусусийлаштиришни рағбатлантиришда акцияларни IPO ёки SPO усулида жойлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмаслиги асосланган;
реал сектор корхоналари томонидан корпоратив облигацияларни ёпиқ обуна тартибида жойлаштиришга қўйиладиган талабларни соддалаштириш мақсадида таъминланганлик талабини бекор қилиш таклиф этилган; 
реал сектор корхоналари акцияларини дастлаб миллий фонд биржасида, сўнгра хорижий фонд бозорларида очиқ жойлаштиришдан олдин андеррайтер ва консалтинг ташкилотларининг акцияларни жойлаштириш нархи, ҳажми, бозорга чиқиш вақти ва листинг жойи бўйича хулосаларини олиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Реал сектор корхоналарини қимматли қоғозлар орқали молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қимматли қоғозлар бозори регулятор ва савдо ташкилотчилари томонидан барча инвесторлар учун қулай бўлган эмитентлар, акциялар турлари, имтиёзли акциялар бўйича қатъий белгиланган ҳолда тўланадиган дивидендлар, муомаладаги облигациялар ва уларнинг фоизлари тўлов миқдорлари ва муддатларини ўз ичига олувчи маълумотлар базасини яратиш кераклиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6207 сонли Фармони билан тасдиқланган «2021-2022 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 06/06-04-01-32/1554-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф эмитентлар, хусусан, реал сектор корхоналари ахборот очиқлиги асосида инвестицион жозибадорлигини оширишга хизмат қилган; 
давлат улушига эга бўлган корхоналарни маҳаллий фонд биржасида оммавий таклиф қилиш орқали хусусийлаштиришни рағбатлантиришда акцияларни IPO ёки SPO усулида жойлаштириш натижалари қайта кўриб чиқилмаслиги бўйича таклифи асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6207-сонли Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 06/06-04-01-32/1554-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф эмитентлар, хусусан, реал сектор корхоналари томонидан қўшимча акциялар эмиссияси ҳисобига молиялаштириш ҳажмини ошириш ҳамда давлат улушини оммавий жойлаштиришлар ҳисобига камайтириш имконини берган;  
реал сектор корхоналари томонидан корпоратив облигацияларни ёпиқ обуна тартибида жойлаштиришга қўйиладиган талабларни соддалаштириш мақсадида таъминланганлик талабини бекор қилиш таклифи. Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6207 сонли Фармони билан тасдиқланган «2021-2022 йилларда капитал бозорини ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича йўл харитаси»ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 06/06-04-01-32/1554-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ёпиқ жойлаштириш олдиндан белгиланган шахслар ўртасида амалга оширилиши асосида таъминланганлик талабининг бекор қилиниши реал сектор корхоналарида молиялаштиришни диверсификациялаш имконини берган;  
реал сектор корхоналари акцияларини дастлаб миллий фонд биржасида, сўнгра хорижий фонд бозорларида очиқ жойлаштиришдан олдин андеррайтер ва консалтинг ташкилотларининг акцияларни жойлаштириш нархи, ҳажми, бозорга чиқиш вақти ва листинг жойи бўйича хулосаларини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги «Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-6207-сонли Фармонида ўз аксини топган ҳамда 2023 йил 1 январдан бошлаб мазкур тартиб жорий этилиши белгиланди (Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлигининг 2021 йил 21 июндаги 06/06-04-01-32/1554-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф очиқ жойлаштиришдан олдин андеррайтер ва консалтинг ташкилотларининг акцияларни жойлаштириш нархи, ҳажми, вақти ва жойи бўйича хулосаларини олиш эмиссия муваффақиятини таъминлаган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish