Sayt test rejimida ishlamoqda

Ислямова Диляра Ризаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Замонавий фортепиано мусиқаси ижрочилик маданиятининг услубий тенденциялари», 17.00.02 – Мусиқа санъати (санъатшунослик фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/San90.
Илмий раҳбар: Галущенко Ирина Георгиевна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат консерваторияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат консерваторияси, PhD.03/30.12.2019.San.54.01
Расмий оппонентлар: Ульмасов Фируз Абдушукурович, санъатшунослик фанлари доктори, профессор; Хакимова Африда Ходжаевна, санъатшунослик фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пианиночининг ижрочилик маданиятининг услубий хусусиятларини замонавий ўзбек ва хорижий фортепиано мусиқаси материаллари асосида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жаҳон ва ўзбек замонавий ижодкорлиги ва ижрочилик анъаналарида асарлардаги темпо-ритм, динамика сингари мусиқий ифодавий воситаларнинг композицион хусусиятлари миллий ижрочилик маданияти билан ўзаро муштараклиги исботланган;
умуммиллий фортепиано ижрочилигида регистр бўёқлари ёрдамида мусиқий тембр имкониятларининг кенгайиши, мазмунни ёритувчи импульсив ритмика, фактуранинг горизонтал, вертикал ва диагонал ҳолатда полифониялашуви аниқланган;
ўзбек миллий фортепиано ижрочилик услубида пианиночиларнинг чолғу билан алоқа қилишида намоён бўладиган кечиктирилган, вибрацияланган, тремоло педаллашувчи ғоя каби миллий бадиий талқин хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек мусиқа санъатидаги замонавий ижрочиликнинг вокал ва чолғу санъатида индивидуал ижрочи-муаллифлик концепцияларига таъсир кўрсатувчи асосий интонацион, метроритмик ва ладогармоник услубий координатларнинг мавжудлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар замонавий фортепиано мусиқаси ижрочилик маданиятининг услубий ранг-баранглигига бағишланган илмий тадқиқотнинг ишлаб чиқилган услубий ва амалий тавсиялари асосида:
жаҳон ва ўзбек замонавий ижодкорлиги ва ижрочилик анъаналарида асарлардаги темпо-ритм, динамика сингари мусиқий ифодавий воситаларнинг композицион хусусиятлари орқали миллий ижрочилик маданияти билан ўзаро муштараклиги хусусида Erasmus + “MUSAE: Санъат соҳасидаги тадбиркорлик учун фанлараро кўникмалар//Multidisciplinary Skills for Artists’ Entrepreneurship” Халқаро лойиҳасида маъруза-тренинги ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 02-11-10-1198-сон маълумотномаси). Натижада замонавий фортепиано ижрочилик соҳасидаги билимларни кенгайтиришга ёрдам берган;
умуммиллий фортепиано ижрочилигида регистр бўёқлари ёрдамида мусиқий тембр имкониятларининг кенгайиши, мазмунни ёритувчи импульсив ритмика, фактуранинг горизонтал, вертикал ва диагонал ҳолатда полифониялашуви каби масалалар асосида Erasmus + “MUSAE: Санъат соҳасидаги тадбиркорлик учун фанлараро кўникмалар//Multidisciplinary Skills for Artists’ Entrepreneurship” Халқаро лойиҳасида маъруза-тренинги ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 02-11-10-1198-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон фортепиано ижрочилик маданиятининг ўзига хос хусусиятлари билан танишиш имкониятини берган;
ўзбек миллий фортепиано ижрочилик услубида пианиночиларни чолғу билан маълум алоқа қилишида намоён бўлган кечиктирилган, вибрацияланган, тремоло педаллашувчи ғоя асосида миллий бадиий талқин хусусиятларини тарғиб этиш заминида Erasmus + “MUSAE: Санъат соҳасидаги тадбиркорлик учун фанлараро кўникмалар//Multidisciplinary Skills for Artists’ Entrepreneurship” Халқаро лойиҳасида маъруза-тренинги ўтказилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021 йил 24 июндаги 02-11-10-1198-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек миллий фортепиано ижрочилигининг асл моҳияти англанган;
ўзбек мусиқа санъатидаги замонавий ижрочиликнинг вокал ва чолғу санъатида индивидуал ижрочи-муаллифлик концепцияларига таъсир кўрсатувчи асосий интонацион, метроритмик ва ладогармоник услубий координатлари Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг мусиқашунослик секция йиғилишида тақдим этилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2021 йил 21 июнда берилган 01-04/81-135-сон маълумотномаси). Натижада замонавий фортепиано мусиқаси ва ижрочилиги борасидаги хулосалар қилинган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish