Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўраев Музаффар Фармоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак профессионал таълим ўқитувчисининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими йўналиши мисолида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Ped2644.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01 
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бўлажак профессионал таълим ўқитувчисининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида талабаларини ахборотли маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва лойиҳа маълумотларини бошқаришда касбга йўналтириб ўқитиш орқали ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришнинг услубий-дидактик таъминоти тизимли, компетенциявий ва методологик ёндашувлар асосида мазмунан ривожлантирилган; 
бўлажак профессионал таълим ўқитувчисининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш модели мақсадли, мазмунли, жараёнли ва ташхисловчи-натижавий блокларнинг ҳамда изчиллик, мобиллик, касбга йўналтирилганлик тамойилларининг узвийлигини таъминлаш асосида ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таълим ўқитувчисини компьютерда маълумотларни қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва хавфсизлигини таъминлашга йўналтириб ўқитиш орқали ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш методикаси техник ва педагогик жараёнларни визуал дастурлаш (RAD Studio, Adruino, Python) ва ахборотли-дидактик мобил иловалар ишлаб чиқиш (CSS, PHP, Java) асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак профессионал таълим ўқитувчисининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожланганлигининг репродуктив, продуктив ва ижодий даражалари, баҳолаш тизими ва индикаторлари прогноз параметрларининг миқдорий ва сифатий кўрсаткичларини аниқлаштириш натижасида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини ахборот-коммуникатив компетенцияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш учун “Маълумотлар базаси” фанини ўқитишда қўлланиладиган интерактив таълим методлари, педагогик ва техник дастурий маҳсулотларни яратишда дастурлаш тиллари ва маълумотлар базасидан фойдаланишнинг назарияси ва амалиёти бирлигини илмий-методик жиҳатдан таъминлашга оид таклифларни ўз ичига олган “Маълумотлар базасини бошқариш” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 28 декабрдаги 676–сон буйруқ, 676–520 рақамли гувоҳнома). Натижадан таълим жараёнида фойдаланиш таълим сифатини ошириш ва талабаларнинг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантириш имконини берган;
объектга йўналтирилган дастурлаш тиллари имкониятларидан фойдаланиб, талабаларнинг ахборот-коммуникативлик, креативлик, лойиҳалаш, конструкциялаш, бошқарув, тадқиқотчилик каби касбий компетенцияларини ривожлантиришга мўлжалланган дидактик таъминот (техник ва педагогик дастурий маҳсулотлар, мобил илова) ишлаб чиқилган ва таълим жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг №07521, №07986 муаллифлик гувоҳномалари). Натижада бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларининг ахборот-коммуникатив компетентлигини ривожлантиришга ҳамда таълимда ўқув курслар мазмуни, ўқитиш методикаси ва педагогик тажриба-синов ишларининг сифат даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish